← Назад
Решение #2833732 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 276 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 212 | — | code_article | |
| исмида ва | 213 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/9631-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья - Ф.Аманов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Миров ва
М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, тарафлардан аризачи вакили А.Мўсажонов,
Д.Алимджанов (ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари А.Жураев (паспорт
асосида)ларнинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга
солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат
инспекциясининг жавобгар “Q ’q nb
Elit S rvis” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 31 131 250 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризаси бўйича қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 20 октябрь кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар
“Q ’q nb Elit S rvis” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник
жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,
“Q ’q nb Elit S rvis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)га нисбатан реализация қилинган маҳсулот
қийматининг 50 фоизигача, яъни 31 131 250 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 октябрь кунги ҳал
қилув қарори билан ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан
16 000 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш аризачи зиммасига
юклатилиб, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилиши белгиланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
билан ариза қисман қаноатлантирилганлигини, суднинг ҳал қилув қароридан
норози эканлигини, хусусан суд мажлисида юзага келган камчиликлар
бартараф қилинганлигини, жавобгарнинг молиявий аҳволи яхши эмаслигини,
жавобгарнинг ҳисоб-рақамида пул маблағи йўқлигини, мазкур ҳолатларни
инобатга олиб жарима суммасини камайтириб беришни сўраганлигини, бироқ
суд томонидан жавобгар нисбатан 16 000 000 сўм миқдорида жарима
қўллаганлигини, ушбу жарима жавобгар фаолиятини тўхтаб қолишига сабаб
бўлаётганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб,
унда келтирилган важларни тўлиқ баён қилиб, судлов ҳайъатидан апелляция
шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириб, қўлланилган жарима суммасини камайтириб беришни
сўради.
Суд мажлисида аризачи вакиллари апелляция шикоятига нисбатан
эътирозларини билдириб, судлов ҳайъатидан ишни қонуний ҳал қилишни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар
апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо
бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, аризачи томонидан жавобгарнинг метрологик
ҳолати ўрганилганида, жамият фойдаланишида бўлган ўлчаш ва синаш
воситалари метрологик текширувдан ўтказилмагани аниқлангани, бу билан
Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги қонунининг 16, 22, 25моддалари талаблари бузилгани, амалдаги қонун талабларига риоя
қилмаганлиги учун маъмурий ва иқтисодий жазо чоралари кўрилишига сабаб
бўлиши тўғрисида огоҳлантирилиб, жавобгарга 2025 йил 4 июнда 05/675-сонли
огоҳлантириш хати юборилган.
Шунга кўра, аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман)га “Q ’q nb
Elit S rvis” масъулияти чекланган жамиятида давлат назоратини ўтказиш учун
хабар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилининг 2025 йил 5 августдаги 059-209-996-сонли текшириш коди,
аризачининг 2025 йил 21 августдаги DN-234-сонли буйруғи ҳамда текширув
дастурига асосан жамиятда 2025 йил 6 августдан 15 августга қадар давлат
назорати ўтказилган.
Текширув давомида жавобгарнинг маҳсулотларида ишлаб чиқарувчи
ташкилотнинг қисқача номи ёки товар белгиси мавжуд эмаслиги,
маҳсулотларни ташиш ва юклаб тушириш қоидаларига амал қилинмаганлиги,
маҳсулотни сақлаш учун махсус омборхонанинг мавжуд эмаслиги,
маҳсулотларни норматив талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун синов
лабораторияси мавжуд эмаслиги ёки синов лабораторияси билан шартнома
тузилмаганлиги аниқланган.
Аризачининг 2025 йил 15 август кунги техник жиҳатдан тартибга солиш,
стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги
қонунчилик талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати ўтказиш
тўғрисидаги далолатномасида, огоҳлантиришдан сўнг жавобгар томонидан
2025 йилнинг 9 июнь кунидан 5 август кунига қадар 73 250 дона, жами
62 262 500 сўмлик сопол ғишт маҳсулотлари O”zDsSt 3255:2017 давлат
стандартининг талабларига номувофиқ ҳолда реализация қилинганлиги маълум
қилинган.
Шу боисдан, аризачи томонидан 2025 йил 15 августдаги 250-сонли ёзма
кўрсатма тақдим этилиб, унда жавобгар томонидан ишлаб чиқарилган сопол
ғишт маҳсулотларини O”zDsSt 3255:2017 давлат стандарти талабларига
номувофиқ бўлган ва белгиланган тартибда синовлар ўтказилмаган, сопол ғишт
маҳсулотларини реализация қилиш 10 иш кунига тақиқлангани маълум
қилиниб, аниқланганган камчиликларни сабаблари билан бартараф этилиши
бўйича 10 иш куни муддатида чора-тадбирлар амалга ошириш ва бажарилган
ишлар тўғрисида аризачига ёзма маълумот киритиш талаб этилган. Мазкур ёзма
кўрсатма жавобгар раҳбарига шахсан топширилган.
ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги
ПҚ-5133-сонли Қарорининг 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник
жиҳатдан тартибга солиш агентлигига маҳсулотларга нисбатан қонунчилик
ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларни
бузганликда айбдор бўлган тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар
ва ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга
мурожаат қилиш ваколати берилган.
Шунга кўра, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача, яъни
31 131 250 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга
солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”
2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сонли Фармонининг 12-бандида 2021 йил
1 сентябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаш ва метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар
учун маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник
регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб
кирувчи томонидан риоя этилмаган ҳолларда юридик шахсларга ҳуқуқбузарлик
огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда реализация қилинган
маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий жарима, ушбу
ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида такроран содир
этилганда, реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизигача
миқдорда молиявий жарима қўлланилиши белгиланган.
Демак, аризачи назорат қилувчи орган ҳисобланганлиги, шунингдек
қонунчиликда унга маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида
ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларни бузганликда
айбдор бўлган тайёрловчилар, сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий
санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш ваколати берилганлиги
сабабли, мазкур ҳолатда жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш
ҳақидаги талабни билдиришга ҳақлидир.
Биринчи инстанция суди аризачининг жавобгарга нисбатан 31 131 250 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги ариза талабини асосли деб
ҳисоблаб, молиявий жаримани ариза талаби бўйича қўллаш унинг келгуси
тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир этиши мумкинлигини, ҳуқуқбузарлик
биринчи маротаба содир этилганлигини инобатга олиб, жарима суммасини
16 000 000 сўмга қадар камайтириш ва аризани қисман қаноатлантириб,
жавобгарга нисбатан 16 000 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш
ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги
қонунининг 27-моддасига асосан белгиланган тартибда огоҳлантириш
олганидан кейин стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом
эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун жисмоний шахслар қонунчиликка
мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади. Белгиланган тартибда
огоҳлантириш
олганидан
кейин
стандартлаштириш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун юридик
шахсларга нисбатан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ жарима
тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Шу боисдан жавобгарнинг масъул шахси Ахрорқулов Акмалжон
Азимжоновичга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома
расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг 3-1518-2502/1740-сонли
иши бўйича 2025 йил 19 августда қабул қилинган қарорига асосан
жавобгарнинг масъул шахси А.Ахрорқуловга Ўзбекистон Республикасининг
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 212-моддаси 1-қисмида
ва 213-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир
этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 баравари миқдорида 412 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятида баён қилинган
жавобгар томонидан юзага келган камчиликлар бартараф қилинганлиги,
жамиятнинг молиявий аҳволи яхши эмаслиги, жавобгарнинг ҳисоб-рақамида
пул маблағи йўқлиги ҳолатлари биринчи инстанция суди томонидан инобатга
олинмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Чунки, жамият томонидан 2025 йилнинг 9 июнь кунидан 5 август кунига
қадар 73 250 дона, жами 62 262 500 сўмлик сопол ғишт маҳсулотлари O”zDsSt
3255:2017 давлат стандартининг талабларига номувофиқ ҳолда реализация
қилинган.
Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизини, яъни 31 131 250 сўм
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда,
жавобгарга нисбатан молиявий жаримани қўллаш унинг келгуси тадбиркорлик
фаолиятига салбий таъсир этиши мумкинлиги, ҳуқуқбузарлик биринчи
маротаба содир этилганлиги, шунингдек тўлиқ бартараф этилганлиги ҳолатлари
инобатга олиниб, жавобгарга нисбатан реализация қилинган маҳсулот
қийматининг 50 фоизигача, яъни 31 131 250 сўм қўлланилиши сўралган
молиявий жарима суммаси 16 000 000 сўмга камайтирилган.
Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
аниқланган ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида баён қилинган бошқа
важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди, деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилган.
Юқорида баён этилганларга асосан, апелляция судлов ҳайъати апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанцияси суди учун
жавобгар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Q ’q nb
Elit S rvis” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 октябрь кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати
“Q ’q nb
Elit S rvis” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
Ф.Миров
М.Умматова