← Назад
Решение #2833742 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 695 символов
4-2302-2502/2307-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 15 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Убайдуллаев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил
25 ноябрдаги 19-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ХХнинг даъвогар ХХ
манфаатида, жавобгар ХХдан бажарилган ишлар бўйича 165 508 577 сўм, 1 дона
комплект (КТПС-160/10 №146), ТМГ 160/10 №146, РЛНД №102 трансформатор
учун 45 000 000 сўм, жами 210 508 577 сўм ундиришни сўраган даъво аризасига
асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХ ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХдан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)
бажарилган
ишлар
бўйича
165 508 577
сўм,
1 дона комплект (КТПС-160/10 №146), ТМГ 160/10 №146, РЛНД №102
трансформатор учун 45 000 000 сўм, жами 210 508 577 сўм ундиришни сўраган.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
10 август куни 38-сонли ва 39-сонли пудрат шартномалари тузилган.
Даъво аризасида мазкур шартномалар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб
қилинганлиги, оғзаки келишувга асосан 165 508 577 сўмлик ишлар
бажарилганлиги, лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим қилинмаганлиги, бундан
ташқари 45 000 000 сўмлик 1 дона комплект (КТПС-160/10 №146), ТМГ 160/10
№146, РЛНД №102 трансформатор етказиб берилганлиги ҳақида важлар
келтириб, жавобгардан бажарилган ишлар бўйича 165 508 577 сўм, 1 дона
комплект (КТПС-160/10 №146), ТМГ 160/10 №146, РЛНД №102 трансформатор
учун 45 000 000 сўм, жами 210 508 577 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 5 декабрь кунги ажрими билан ишга “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Қорақалпоғистон Республикаси бӯйича
Ғазначилик бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Бугинги суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили 2023 йил
10 август куни 38-сонли ва 39-сонли пудрат шартномалар бўйича тарафлар
ўртасида қарздорлик ва низо мавжуд эмаслигини, мазкур низо унга алоқадар
эмаслигини, жавобгар билан ўртасида “Олтинсой” ОФЙ ва “Абай” ОФЙ
ҳудудларида 165 508 577 сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва
45 000 000 сўмлик 1 дона комплект (КТПС-160/10 №146), ТМГ 160/10 №146,
РЛНД №102 трансформатор етказиб бериш ҳақида шартномалар
тузилмаганлигини, бироқ
даъвогарнинг оғзаки топшириғи бўйича
165 508 577 сўмлик ишлар бажарилганлигини, 45 000 000 сўмлик 1 дона
комплект (КТПС-160/10 №146), ТМГ 160/10 №146, РЛНД №102 трансформатор
ўрнатилганлиги, жавобгар томонидан мазкур ишлар қабул қилиб
олинмаганлигини ва бажарилган ишлар бўйича 165 508 577 сўм, 1 дона комплект
(КТПС-160/10 №146), ТМГ 160/10 №146, РЛНД №102 трансформатор учун
45 000 000 сўм, жами 210 508 577 сўм тўланмаганлигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан 210 508 577 сўм қарзни
ундиришни сўради.
2025 йил 27 ноябрь кунги суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили
2023 йил 10 август куни 38-сонли ва 39-сонли пудрат шартномалар бўйича
тарафлар ўртасида қарздорлик ва низо мавжуд эмаслигини, 165 508 577 сўмлик
ишларни бажариш ва 45 000 000 сўмлик 1 дона комплект (КТПС-160/10 №146),
ТМГ 160/10 №146, РЛНД №102 трансформатор етказиб бериш ҳақида
шартномалар тузилмаганлигини билдирган.
2025 йил 27 ноябрь кунги суд мажлисида иштирок қилган Беруний тумани
прокурори ёрдамчиси Д.Исмайлова даъво талабларини рад қилишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата, жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакилларининг
иштирокини таъминламади ва ўзларининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
128-129 ва 170-моддаларига мувофиқ Палата, жавобгар ва учинчи шахслар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
55-моддасининг
биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 10 август куни 38-сонли ва 39-сонли пудрат
шартномалар тузилган. Мазкур шартномалар бўйича тарафлар ўртасида
қарздорлик ва низо мавжуд эмаслиги ишдаги материалларни ўтказиш
далолатномалар, 2023 йил 26 декабрь кунги 26/12-сонли ва 25 декабрь кунги
25/12-1-сонли электрон ҳисоб варақ фактуралар ва тарафлар вакилларининг суд
мажлисидаги важлари билан тасдиқланади.
Мазкур шартномаларда “Олтинсой” ОФЙ ва “Абай” ОФЙ ҳудудларида
165 508 577 сўмлик ишларни бажариш ва 45 000 000 сўмлик 1 дона комплект
(КТПС-160/10 №146), ТМГ 160/10 №146, РЛНД №102 трансформатор етказиб
бериш назарда тутилмаган.
Мазкур шартномалардан ташқари, тарафлар ўртасида даъвогар ва
жавобгар ўртасида 165 508 577 сўмлик ишларни бажариш ва 45 000 000 сўмлик
1 дона комплект (КТПС-160/10 №146), ТМГ 160/10 №146, РЛНД №102
трансформатор етказиб бериш ҳақида шартномалар тузилмаган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 165 508 577 сўмлик ишлар
бажарилганлигини, 45 000 000 сўмлик 1 дона комплект (КТПС-160/10 №146),
ТМГ 160/10 №146, РЛНД №102 трансформатор ўрнатилганлигини, уларни
даъвогар қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.
Даъвогар жавобгарга 210 508 577 сўм қарздорликни тўлаш мажбурияти
мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.
Ишдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон
Республикаси Бошқармаси Беруний тумани бўлимининг 2025 йил 26 август
кунги 352073/2025-14ВТ-сонли хатига асосан ўтказилган назорат тадбири
натижаси бўйича 2025 йил 31 август кунги тузилган маълумотнома, даъвогар
вакилининг суд мажлисидаги важлари даъво аризани қаноатлантириш учун асос
бўлмайди.
Даъвогарнинг даъво аризасидаги важлари суд мажлисида ўз тасдиғини
топмади.
Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад
қилиниши лозим.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни, тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни,
даъвогардан республика бюджетига 4 210 171,54 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
ХХнинг даъвогар ХХ манфаатида берган даъво аризасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар ХХдан республика бюджетига 4 210 171,54 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев