← Назад
Решение #2833744 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 364 | — | law | |
| ФКнинг | 366 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПК | 71 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
14 326 символов
4-1301-2504/15443-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Z
IN R W RY” МЧЖ ҚК
манфаатида жавобгар “ S K N V DK ” МЧЖдан 390 445 808 сўм асосий қарз,
192 222 904 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Явқаштиев (ишончнома асосида) иштирокида,
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида,
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) “Z
IN R W RY” МЧЖ ҚК (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ S K N V DK ” МЧЖ (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 390 445 808 сўм асосий қарз, 192 222 904
сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасида палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан тузилган
2023 йил 25 ноябрдаги В25/15-сонли шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар
олдида қарзи йўқлигини, 2024 йил 3 январда тузилган В25/01-сонли шартнома
бўйича 176 527 473 сўм қарздорлиги мавжудлигини, ушбу шартнома бўйича жами
966 462 863 сўмлик алькогол маҳсулотлар етказиб берилганлиги сабабли ушбу
суммага 439 740 402 сўм пеня ҳисобланганлигини, 2025 йил 22 февралда тузилган
В25/84-сонли шартнома бўйича 326 274 155 сўм маҳсулот етказиб берилган бўлиб,
ушбу суммага 60 034 441 сўм пеня ҳисобланганлигини, 2024 йил 5 мартдаги 6-сонли
шартнома бўйича жавобгарга маҳсулот етказиб берилмаганлигини маълум қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. 2025 йил 9 декабрь
куни видеоконференцалоқа режимида иштирок этган жавобгар раҳбари Ашуров
Акмал Равшанович судга кўрсатув бериб, “ S K N V DK ” МЧЖнинг
номигагина таъсисчиси ва раҳбари эканлигини, аслида “Z
IN R W RY” МЧЖ
ҚКнинг Жиззах вилояти филиалининг ўша пайтдаги бошлиғи Мустанов Улуғбек
томонидан унинг номига очилган бўлиб, “Z
IN R W RY” МЧЖ ҚКнинг
товарларини “ S K N V DK ” МЧЖ орқали ресторан, бар ва тўйхоналарга
нақдга реализация қилинганлигини, Мустанов Улуғбекка олинган товар учун
55 000 000 сўм нақд берганлигини, лекин у олган нақд пулни “Z
IN R W RY”
МЧЖ ҚКнинг кассасига кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжларига ишлатиб
юборганлигини, Мустанов Улуғбек “ S K N V DK ” МЧЖ ишларини тўлиқ
ўзи юритганлигини маълум қилган. Жавобгарга бугунги суд малиси тўғрисида
шахсий телефони орқали хабардор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва важаларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (етказиб берувчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2023 йил
25 ноябрда В25/15-сонли, 2024 йил 3 январда В25/01-сонли, 2025 йил 22 февралда
тузилган В25/84-сонли спиртли ичимликлар етказиб бериш тўғрисида шартномалар
(кейинги ўринларда шартномалар деб юритилади) тузилган.
Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга спиртли ичимликлар етказиб бериш,
жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларидан ва даъвогар вакилининг фикрномасидан кўринишича, 2023
йил 25 ноябрдаги В25/15-сонли шартнома бўйича тарафлар ўртасида тўлиқ ҳисобкитоб бўлиб, мажбуриятлар қолмаган. 2024 йил 3 январдаги В25/01-сонли шартнома
(ушбу шартнома даъвонинг асоси сифатида даъво аризасида келтирилмаган) бўйича
эса жами 966 462 863 сўм қийматдаги маҳсулот етказиб берган бўлиб, шундан
176 527 473 сўмлик маҳсулот ҳақи тўланмасдан қолган. Даъво аризасидан
кўрсатилган 2024 йил 5 мартдаги 6-сонли шартнома жавобгар томонидан
имзоланмаган (шартнома тузилмаган) ва у бўйича ҳеч қандай маҳсулот етказиб
берилмаган. 2025 йил 22 февралдаги В25/84-сонли шартномага асосан давогар
жавобгарга тарафлар томонидан ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга кўра жами
қиймати 326 274 155 сўм бўлган маҳсулот етказиб берган, шундан 226 274 155
сўмлик маҳсулот ҳақи тўланмасдан қолган. (ҳисоб-фактуралар иш ҳужжатларида
мавжуд).
2025 йил 22 февралдаги В25/84-сонли шартноманинг 3.1. бандига асосан сотиб
олувчининг буюртманомасига асосан етказиб бериладиган маҳсулотнинг ҳар бир
партияси учун 2 кун олдин 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширади.
Даъвогар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажарган ва
келишилган маҳсулотни етказиб берган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича
мажбуриятини бажармасдан, бугунги кунга қадар тўловларни амалга
оширмаганлиги натижасида даъвогар олдида қарз бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 364-моддаси учинчи қисмига кўра, шартнома тарафлардан бирининг
оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши
(таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади.
ФКнинг 366-моддаси тўртинчи қисмига кўра, ёзма шартнома тарафлар
имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, телетайп,
телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини
ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар
алмашиш йўли билан тузилиши мумкин.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар
тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари
билан амалга оширилади.
ИПК 71-моддасининг ибринчи қисмига кўра, суд фақат ишга алоқадор бўлган
далилларни қабул қилади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
2024 йил 3 январдаги В25/01-сонли шартнома даъвонинг асоси сифатида даъво
аризасида кўрсатилмаганлиги сабабли, суд ушбу шартнома бўйича етказиб берилган
товарлар учун расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларни даъво талабини асословчи
ишга алоқадор бўлган далил деб ҳисобламайди.
Даъво аризасида даъвонинг асоси сифатида кўрсатилган 2024 йил 5 мартдаги
6-сонли шартнома жавобгар томонидан имзоланмаганлиги ва у бўйича ҳеч қандай
маҳсулот етказиб берилмаганлиги сабабли, суд ушбу шартномани даъво талабини
асословчи мақбул далил деб ҳисобламайди.
Жавобгар томонидан 2025 йил 22 февралдаги В25/84-сонли шартнома бўйича
шартномавий мажбуриятлари бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан тасдиғини топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 226 274 155 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли, 164 171 653 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва асосий қарзни 226 274 155 сўмга
қаноатлантиришни, 164 171 653 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб топади.
Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 192 222 904
сўм пеня ундиришни сўраган.
2025 йил 22 февралдаги В25/84-сонли шартноманинг 7.3. бандида қабул қилиб
олинган маҳсулотлар ҳақи ўз вақтида тўланмаса буюртмачи сотувчига тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида,
лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 2025 йил 22 февралдаги В25/84сонли шартнома бўйича ҳисобланган 60 034 441 сўм пеня ундириш қисмини асосли,
132 188 463 сўм пеня ундириш қисмини эса асоссиз деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар
томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли,
пенянинг миқдори ошиб кетганлигини инобатга олиб, суд асосли деб топилган пеня
миқдорини камайтириб, уни 31 678 381 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат
божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Шунга кўра, суд суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундириб беришни, даъво талабларининг асосли қисмига
нисбатан ҳисобланган 5 726 171,97 сўм давлат божини жавобгардан, даъво
талабларининг асоссиз қисмига нисбатан ҳисобланган 5 927 202,27 сўм давлат
божини эса даъвогардан Республика бюджетига ундиришни, жаъвогардан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 364, 366, 437,
449-моддалари, ИПКнинг 71, 72, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ S K N V DK ” МЧЖдан даъвогар “Z
IN R W RY”
МЧЖ ҚК фойдасига 226 274 155 сўм асосий қарз, 31 678 381 сўм пеня ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ S K N
V DK ” МЧЖдан Республика бюджетига
5 726 171,97 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Z
IN
R W RY” МЧЖ ҚКдан Республика бюджетига
5 726 171,97 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ S K N V DK ” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов