← Назад
Решение #2833751 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 105 символов
4-2302-2503/2365-сонли иқтисодий иш
судья Ж.Ж.Аманиязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 15 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Аманиязов шу
куни
даъвогар
ХХнинг
жавобгар
ХХ
ҳисобидан
2 809 563 сўм қарз ундиришни сўраган даъво аризасига асосан иқтисодий
ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХ (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХ ҳисобидан (бундан буён матнда
- жавобгар деб юритилади) 2 809 563 сўм қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий
иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим
этилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари электр энергияси
етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб бериш,
жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ
тўлаши лозим бўлган.
Даъвогар томонидан ушбу шартнома мажбуриятлари тўлиқ
бажарилган. Лекин, жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини
даъвогарга тўлаб бермаган.
ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан даъвогар олдидаги мазкур шартнома
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар
олдида 2 809 563 сўм қарздорлик ҳосил бўлган.
Бу ишдаги ҳужжатларидаги шартнома, солиштириш далолатномаси,
талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиғини топади.
Қайд этилганларга асосан суд даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, ва 2031-2035 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар
ХХ
ҳисобидан
даъвогар
ХХнинг
фойдасига
2 809 563 сўм қарз ҳамда иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Ж.Ж.Аманиязов