Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21826 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 042eccbd-d86f-44f9-aa84-a07e35a842d2 Claim ID PDF Hash 7fa527f5f5a0d0c7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 15 декабрь 4-1501-2501/21826-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили (2025 йил 14 январь кунги №01-05112-сонли ишончномага асосан) Д.Иминов иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, Қува туман прокурорининг даъвогар “************” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан 23 379 200 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қува туман прокурори даъвогар “************” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 23 379 200 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор фикр даъвони қувватлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарнинг суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Қува туман электр таъминоти корхонаси билан “************” фермер хўжалиги ўртасида 380640-сонли юридик шахслар учун электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 23 379 200 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 23 379 200 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 467 584 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан 23 379 200 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “************” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 467 584 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 15 декабрь 4-1501-2501/21826-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили (2025 йил 14 январь кунги №01-05112-сонли ишончномага асосан) Д.Иминов иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, Қува туман прокурорининг даъвогар “************” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан 23 379 200 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан 23 379 200 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “************” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 467 584 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова