← Назад
Решение #2833758 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9833-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ xxx” АТБ
манфаатида жавобгар “ xxx” МЧЖга нисбатан 6 900 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни, ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида “Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси”
АЖни жалб этган ҳолда, тарафлардан: даъвогар вакили xxxx (ишончнома
асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “ xxx”
АТБ (бундан буён матнда даъвогар ёки буюртмачи деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ xxx”
МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар ёки етказиб берувчи деб юритилади)
ҳисобидан 6 900 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Палата вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ, Палата даъво
аризасида ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлигини, шартнома жавобгарнинг айби билан
бекор қилинганлигини, жавобгар томонидан жарима суммаси ихтиёрий тўлаб
берилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ва учинчи шахс ўз вакили иштирокини
таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида уларга суднинг даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими
етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномалари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилишни ҳамда суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, “ xxx” АТБ ва “ xxx” МЧЖ ўртасида
Электрон тизимда (электрон дўкон) ўтказилган электрон давлат харидлари
натижаси бўйича 30 000 000,25 сўмлик товар етказиб бериш тўғрисида
2025 йил 08 май куни 251210083809891-лот билан 3221351-сонли шартнома
тузилган. Унга кўра жавобгар умумий қиймати 30 000 000,25 сўм бўлган 25
дона “Офисное кресло 6206А АРАНО” маҳсулотини даъвогарга етказиб
бериш мажбуриятини, даъвогар эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.1-бандида, Буюртмачи шартнома
бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома
давлат харидларининг электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб
ўн иш куни мобайнида ўзларининг Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги
ҳисобварағига маблағларни ўтказадилар деб белгиланган.
Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар томонидан
2025 йил 12 май кунида шартнома умумий суммасининг 100 фоизи
миқдоридаги 30 000 000,25 сўм пул маблағлари Ҳисоб-китоб клиринг
палатасидаги ҳисобварағига ўтказиб берилган.
Шартноманинг 2.2-бандига асосан етказиб берувчи Ҳисоб-китобклиринг палатаси операторидан пул маблағлари келиб тушганлиги ҳақидаги
хабарномани олгандан сўнг 1 (бир) иш куни ичида шартномада кўрсатилган
маҳсулотларни буюртмачига етказиб бериши лозим бўлган бўлсада,
белгиланган муддат ичида маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги асоси билан
даъвогар Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 900 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолда низо маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар операторнинг Ҳисоб-китобклиринг палатаси ҳисоб рақамига шартнома суммасининг 100 фоизини
шартнома рўйхатга олинган санадан бошлаб 10 кун ичида амалга ошириши,
2.2-бандига кўра жавобгар операторнинг Ҳисоб-китоб клиринг палатаси
томонидан тўлов ҳақидаги хабарномасини олган вақтдан бошлаб 1 иш куни
ичида маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини олган.
Жавобгар операторнинг тўлов амалга оширилганлиги ҳақида
хабарномасини олган бўлсада, шартномада белгиланган товарни ўз вақтида
жавобгарга етказиб бермаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 19 майдаги 01/08-510-сонли ва
2025 йил 20 майдаги 01/08-520-сонли талабномалар юборилиб, маҳсулот ўз
вақтида етказиб берилмаганлиги юзасидан шартнома бўйича кечиктирилган
кунлар учун ҳисобланган пеня суммасини ихтиёрий тўлаб бериш ёки
шартномани жаримаси билан бекор қилиш сўралган.
Бироқ ушбу талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан,
маҳсулотни шартномада белгиланган муддатларда етказиб бермаган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.1-бандида, Буюртмачи ва Ижрочи
мазкур шартнома шартларини бажармаганлиги ва бузганлик учун
қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар, деб қайд
этилган.
Шунга кўра жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилиши
кечиктирилган 46 кун учун 6 900 000 сўм пеня ҳисобланган.
Суд муҳокамаси давомида даъвогар вакили ариза тақдим қилиб, судга
пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилингандан сўнг
жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома жаримаси билан
бекор қилиниб, жарима суммаси ихтиёрий тўлаб берилганлигини маълум
қилган.
ФК 260-моддасига мувофиқ, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Қарори (бундан буён матнда Пленум
қарори деб юритилади)нинг 3-бандига кўра, агар шартномада айнан битта
мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня
кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга
олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса,
даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда суд жавобгар томонидан шартномавий мажбурият
бажарилмаганлиги учун даъвогарга жарима суммаси ихтиёрий тўлаб
берилганлигини инобатга олиб, даъво аризасининг 6 900 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг 5-қисмига кўра,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ xxx” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “ xxx” АТБ фойдасига 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова