← Назад
Решение #2833777 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6367-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 15 декабрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А (2025 йил 22 апрелдаги №32-сонли ишончнома) иштирокида,
даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Б” фермер
хўжалиги ҳисобидан 56 968 628,3 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда —палата) даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) буюртмачи)манфаатида судга “Б”
фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) хўжалик)га
нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 56 968
628,3 сўм аванс пулларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ИПКнинг 127-128,170-моддаси талабларига асосан
суд муҳокамасини ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида палата ва
жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, қайтадан ҳисоб китоб қилинганда
жавобгарнинг қарздорлиги 46 999 613 сўмни ташкил қилишлигини
аниқланганлигини маълум қилиб, жавобгардан 46 999 613 сўмни ундиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, палатанинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил
01 февралдаги №6/15-сонли “Пахта хом ашёси етиштириш ҳамда харид қилиш
бўйича фьючерс” шартнома(кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб
чиққан.
ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга ––
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул
қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш
(тўлаб туриш) мажбуриятини олади.Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса,
контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси
тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун
товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар
қўлланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-банди талабларига
кўра, хўжалик 2023 йил ҳосилидан “Бизнес режа”га асосан ер майдонининг
балл бонитетига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлигидан келиб
чиқиб, ўртача бал бонитети балл бўлган 16 гектар ер майдонидан селекцион
навли, репродукцияли, 48 тонна пахта хом ашёсини ҳосил йилининг 25
декабрь санасигача етиштириш (келишилган ҳолда етказиб бериш),
буюртмачи эса мазкур шартноманинг 4-бўлимида белгиланган муддатларда
ушбу маҳсулотларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-банди талабларига асосан, даъвогар жавобгарнинг
талабномаси бўйича хўжаликни агротехник тадбирлар учун бўнак маблағлари,
шу жумладан ёқилғи мойлаш материллари, минерал ўғит ва бошқа зарур
нарсалар билан таъминлаш, хўжаликка янги замонавий қишлоқ хўжалиги
техникалари, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа зарур
товарларни харид қилиш ва технолгияларни жорий қилишда кўмаклашиш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2023
йилда етиштириладиган пахта хом-ашёси учун унинг талаби(эҳтиёжи)га
биноан уруғлик, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель
ёқилғиси ва бошқа зарур нарсалар етказилган.
Жавобгар томонидан уруғлик , ёқилғи мойлаш материаллари, минерал
ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа зарур нарсаларни олинганлик ҳолати ҳамда
техника хизматлари кўрсатилганлиги факти ҳисобварақ-фактура ҳамда
ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Шартнома талабларига асосан, жавобгар шартномада кўрсатилган
пахта хом-ашёсини буюртмачининг манзилига ҳосил йилининг 25 декабрь
санасигача етказиб бериши лозим бўлган.
Шартноманинг 4.5-бандига кўра, якуний ҳисоб-китоблар пахта
топшириш якунлангандан кейин буюртмачи томонидан хўжаликка берилган
аванс маблағлари, йиғим-терим учун ўтказилган пуллар чегириб ташланиб,
маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш харажатлари ҳам белгиланган
нормалар ва меъёрий тарифлар доирасида ҳисоб-китоб ҳосил йилининг 25
декабрга қадар 90 фоиз, кейинги йилнинг 25 январига қадар қолган 10 фоиз
тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган
маҳсулотларни келишилган муддатда етказиб берилмаган ва/ёки ёқилғи
мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа зарур
нарсалар ҳақини қайтариш чорасини кўрмаган.
Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 466-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва
ассортиментда топшириши шарт.Агар маҳсулот етиштирувчи ушбу
модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги
оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда
тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб
қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни
қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 56 968 628,3 сўмни ундириш тўғрисида
талаб билдирилган.
Суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига 56 968 628,3 сўмни
ундириш талабини ишдаги ва тақдим қилинган ҳужжатлар билан биргаликда
ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи даъвогар
вакилининг тушунтиришини тинглаб, даъвонинг 56 968 628,3 сўмни ундириш
талабини 46 999 613 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгарнинг 46 999 613сўм қарздорлик ҳолати факти иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма
далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз
тасдиғини топади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса,
у ишончли деб тан олинади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд палатанинг даъво аризасини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 46 999 613 сўмни
ундиришни, даъвони қолган 9 969 015,3 сўм қисмини рад қилишни лозим
топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар 46 999 613сўм маблағлар тўлаб берилганлигини
асословчи ҳужжатларни ва даъво талабига нисбатан ўз эътирозларини тақдим
қилмади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва еттинчи қисмида суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,Давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан
юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим
бўлган давлат божини даъвони асосли бўлган 46 999 613 сўм қисми бўйича
939 992,26 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар
зиммасига, даъвони рад этилган 9 969 015,3 сўм қисми бўйича 199 380 сўм
давлат божини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 127-128,170, 118, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “А” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 46 999 613 сўм сўм аванс маблағлари ва 41 200
сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвони қолган қисми рад этилсин.
Давлат бюджетига жавобгар“Б” фермер хўжалиги ҳисобидан
939 992,26 сўм давлат божи ва даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти
199 380 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов