← Назад
Решение #2833782 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12231-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“**************”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
“**************” масъулияти чекланган жамиятидан 36 147 400 сўм асосий
қарз, 10 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакиллари Ш.Боходирова, А.Азизов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“**************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“**************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 36 147 400 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар
вакили
суд
мажлисида
даъвони
қувватлаб,
уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисида тегишли тартибда ҳабардор этилган бўлса-да,
вакил иштирокини таъминламади.
Суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида коробка маҳсулотини
етказиб бериш бўйича 2025 йил 15 майда 241-сонли шартнома тузилган.
Унга кўра, даъвогар жавобгарга каробка маҳсулотини етказиб бериши,
жавобгар эса уни қабул қилиб олиши ва шартномада назарда тутилган ҳақни
тўлаши лозим бўлган.
Шу асосда, даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб берган. Жавобгар
ишдаги мавжуд ҳисоб варақ-фактуралар асосида маҳсулотни қабул қилиб
олган. Лекин, унинг ҳақини тўлиқ тўламаган.
Жавобгар ўзининг мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги
сабабли даъвогар олдида унинг 36 147 400 сўм асосий қарздорлиги вужудга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар суд муҳокамасига қадар даъвогарга 36 147 400 сўм миқдорида
асосий қарзни тўламаган ва иш ҳужжатларидаги далиллар билан тасдиқланади.
Даъво аризасида жавобгардан 10 000 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Шартноманинг 5.2.-бандида жавобгар даъвогарга тўловни асоссиз бўйин
товлаганда, тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши назарда тутилган.
Демак, даъвогар жавобгардан пеня ундиришга ҳақли ва пеня тўғри
ҳисобланган.
ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга ҳисобга олиб,
даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг 2 000 000 сўмини ундиришни,
унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 36 147 400 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм
пеня, 922 948 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “**************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 36 147
400 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 922 948 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажати, жами 39 111 548 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов