Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/14177 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1fdeee54-93ae-4e55-9600-7b6662f7bf11 Claim ID PDF Hash 21362a25eee6b907... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 508 символов
4-1301-2501/14177-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри судья О.Асатов 2025 йил 15 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, ********** даъвогар «**********» АТБнинг манфаатида, жавобгар «**********» МЧЖга нисбатан берган 43 696 343 сўм кредит фоизидан бўлган қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар «**********» АТБ вакили нинг (2024 йил 11 декабрдаги ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: ********** «**********» АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «**********» МЧЖ (кейинги ўринларда Қарздор ёки жавобгар деб юритилади)га 2024 йил 16 апрелдаги кредит шартномаси бўйича 500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлиги, бироқ шартнома мажбуриятлари қарздор томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 8 сентябр ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан қарзи 43 696 343 сўмни ташкил этиши, жавобгар бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай шу кунга қадар кредит қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги баён қилиниб, жавобгардан банк фойдасига муддати ўтган кредит фоизидан қарзи 43 696 343 сўмни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан суд мажлисига қадар хам ҳисобланган фоиз қарздорлиги тўлаб берилмаганлигини таъкидлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (Банк) билан «Жавобгар» (Қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 16 апрелда кредит шартномаси тузилган. 2 Шартномага кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га 18 ойга, 26 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 500 000 000 сўм миқдорида кредит бериши, Қарз олувчи Банкдан олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ равишда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Банк томонидан Қарз олувчига 500 000 000 сўм кредит маблағи ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида қарздор кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланилишини таъминлаш мажбуриятини олган. Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга бир неча бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятни лозим даражада бажармасдан, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 2.4-бандига биноан кредитни асосий қарзини, фоиз тўловини мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида, кредитни ва ҳисобланган фоизлар суммасини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга банк ҳақли эканлиги қайд этилган. Ваҳоланки, кредитнинг қайтариш графига қарздор томонидан бузиб келинган бу ҳолат ишдаги ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топади. Аммо, жавобгар суд мажлисига қадар муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзини тўлаб бермаган. Бу ҳақда даъвогарнинг вакили банк томонидан тасдиқланган маълумотномани тақдим этди. Мазкур ҳолатда суд, тарафлар, яъни Банк ва жавобгар (карздор) ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномаси шартлари банк 3 томонидан бажарилганлигини, кредит шартномасида кўрсатилган миқдорда кредит ажратилганлигини, ажратилган кредит ва ҳисобланган фоиз тўловлари шартномада белгилаган тартиб ва муддатда қайтарилмаганлигини, кредит ва фоизларни тўлаш тартиби мунтазам равишда бузилганлиги ҳолатларини ва кредит қарзлари қисман тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 43 696 343 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилганлиги сабабли, ундирилиши лозим бўлган 873 926 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Қайд этилганларга мувофиқ, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 43 696 343 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни, жавобгардан даъвогар хисобига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 873 926 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186моддаларини қўллаб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан «**********» АТБнинг фойдасига 43 696 343 сўм муддати ўтган кредит фоизидан бўлган қарзи ундирилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан: - даъвогар «**********» АТБ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 873 926 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов