Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21847 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ef4b1edc-abe9-42d0-add8-d7c4a2397854 Claim ID PDF Hash dc9f974bcf6452b5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун Ф… агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 15 декабрь 4-1501-2502/21847-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “************” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “******************************” фермер хўжалигидан 2 119 242 сўм фоиз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “************” масъулияти чекланган жамияти манфаатини (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) кўзлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “******************************” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) қайта молиялаш ставкалари асосида ҳисобланган 2 119 242 сўм фоиз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «************» маъсулияти чекланган жамияти хорижийкорхонаси билан “******************************” фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 12 май кунги 70-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериши ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар юзага келган қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 декабрь кунги 4-1501-2304/8900-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 8 607 500 сўм асосий қарз, 1 566 565 сўм пеня ундирилган. Шунга қарамасдан, жавобгар мазкур қарздорликни тўламасдан келаётганлиги, уларни тўлашни бошқа тарзда кечиктирганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қайта молиялаш ставкалари асосида ҳисобланган 2 119 242 сўм фоизни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф қилишни сўраб йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Пленум қарорининг 5-банди тўртинчи хатбошисига кўра, пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун ҳолда (қарз шартномасида) бўлгани каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш ёки хизматлар) ҳақ тўлаш мажбурияти ҳам бўлиши мумкин. Ушбу Пленум қарорининг 7-бандига кўра, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт. Пленум қарорининг 11-бандига кўра, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкасини) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 2 119 242 сўм фоиз ундириш талабидан, юқорида таъкидланган суднинг ҳал қилув қарори билан жавобгардан пеня ундирилганлигини инобатга олиб, талаб қилинган фоизни 1 000 000 сўмгача камайтириб қаноатлантиришни ва қолган қисмини рад қилишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1 000 000 сўм фоиз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «************» МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига жавобгар “******************************” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 000 000 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “******************************” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Раислик этувчи С. Махмудова