Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/15399 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9b36d61a-c075-4ec5-92ce-3abf2ffd6705 Claim ID PDF Hash ce54f1f0c2dd66ca... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 315 символов
4-1301-2501/15399-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 15 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «**********» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «**********» МЧЖдан 350 025 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, (тарафлар вакилларининг иштирокисиз), Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ : Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги 4-15012503/13575-сонли иш бўйича қабул қилиган ҳал қилув қарори билан қарздор «**********» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб, А.Сотволдиев тайинланган. Даъвогарнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан тахлил ўтказилганда, даъвогар билан «**********» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 2 майда 39-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 350 025 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган бўлиб, жавобгар олинган махсулот учун тўлов қилмаганлиги натижасида мазкур қарздорлик хосил бўлган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, қарзни тўлаб бериш тўғрисида юборилган талабнома қарздор томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 350 025 000 сўм маблағни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогардан вакил қатнашмади. Даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, даъво аризасида кўрсатилган қарздорлик жавобгар томнидан шу кунга қадар тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Аввалги суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризасидаги важларни таъкидлаб, жавобгар олинган махсулотлар ҳақини шу кунга қадар тўлиқ тўлаб бермаганлиги боис, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган эди. Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 2 Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (Сотувчи) ва «Жавобгар» (Буюртмачи) ўртасида 2024 йил 1 майда 39-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Етказиб берувчи» «Харидор»га “аммоний фосфат”ни (бундан буён матнда - махсулот деб номланади) “Буюртмачи”га унинг буюртмалари асосида етказиб бериш, «Буюртмачи» эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида Буюртмачи мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб 15 банк кундан кечиктирмай товар ҳақини 30 фоиз олдиндан тўлаши лозимлиги белгиланган. Ишлаб чиқарувчи томонидан Буюртмачига ҳисобварақа-фактурага асосан жами 350 025 000 сўмлик “аммоний фосфат” махсулотларини топширилган ва Буюртмачи томонидан қабул қилиб олинган. ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Аниқланишича, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган махсулотлар учун тўловни тўлаб бермаганлиги натижасида шу сумма миқдорида қарздор бўлиб қолган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 449-моддаси учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 350 025 000 сўм қарзни ундириш талабини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. 3 Қайд этилганларга мувофиқ, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 350 025 000 сўм қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклаб, ундан Республика бюджетига 7 000 500 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан даъвогар «**********» масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 350 025 000 сўм қарз, олдиндан тўланган, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан Республика бюджетига 7 000 500 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов