← Назад
Решение #2833802 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 50 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 201 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9898-сонли иқтисодий иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Қарши шаҳар
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Модернизация махсус сервис” МЧЖ манфаатида жавобгар Қарши шаҳар
халқ таълими бўлимига нисбатан 195 809 510 сўм бажарилган ишлар
қийматини ундириш тўғрисида даъво аризаси бўйича ишни, ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё
вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасини жалб этган ҳолда, Қарши
шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов, даъвогар вакили Б.Муродов
(ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Модернизация махсус сервис” МЧЖ (кейинги ўринда
– даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Қарши шаҳар халқ таълими бўлими (кейинги ўринда –
жавобгар деб юритилади)га нисбатан 195 809 510 сўм бажарилган ишлар
қийматини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво аризасидан
воз кечиш ҳақидаги аризани тақдим қилиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвогарнинг даъво
аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, даъвони
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотнома
тақдим этиб, унда даъвогар "Модернизация махсус сервис" МЧЖ билан
жавобгар Қарши шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўртасида
23.12.2022-йилда тузилган 493-4-69ХТ/2022-сонли шартномаси Қашқадарё
вилояти
Ғазначилик
хизмати
бошқармаси
Давлат
харидларини
ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўбасида рўйхатдан ўтмаганлигини
ва шунингдек юқорида қайд этилган шартнома бўйича Қарши шаҳар
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисоб рақамидан "Модернизация
махсус сервис" МЧЖнинг ҳисоб рақамига Қарши шаҳар Ғазначилик хизмати
бўлими томонидан 30.05.2025-йил куни 195.809.510 сўм тўловлар амалга
оширилганлигини маълум қилиб, иш ҳажмининг кўплиги сабабли ишни
ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган.
Палата, жавобгар ва учинчи шахс Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб
чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
ИПК 50-моддасининг учинчи қисмига кўра, давлат органи ва бошқа
шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим
этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз
кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
ИПК 107-моддасинин 8-бандига асосан, даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Суд даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъводан воз кечиши
қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб
чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул
қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли
Қарорининг 21-бандида, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг
мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб, суд муҳокамасини
тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
2
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасидан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, мазкур иш бўйича даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 3 916 191 сўм
давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган почта харжатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 50, 107,
108, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд,
ажрим қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Модернизация махсус сервис” МЧЖ манфаатида
2025 йил 24 ноябрдаги 01/2177-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “Модернизация махсус сервис” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 3 916 191 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Модернизация махсус сервис” МЧЖ томонидан олдиндан
41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу
суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Муқумова
3
4
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
4-1801-2503/9898-сонли
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Модернизация махсус сервис” МЧЖ манфаатида жавобгар Қарши шаҳар
халқ таълими бўлимига нисбатан 195 809 510 сўм бажарилган ишлар
қийматини ундириш тўғрисида даъво аризаси бўйича ишни, ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё
вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасини жалб этган ҳолда, Қарши
шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов, даъвогар вакили Б.Муродов
(ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Тарафлар иштироки сўралди.
Суд мажлисида: Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов,
даъвогар вакили Б.Муродов (ишончнома асосида) иштирок этаётганлигини
билдирдим.
Палата, жавобгар ва учинчи шахс Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котиби ва прокурорни эълон
қилди.
Раислик қилувчи тарафлар вакилларининг ваколатларини текшириб,
уларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Очиқ суд мажлиси тарафлар розилигига биноан ўзбек тилида олиб
борилишига келишилди.
Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котиби ва прокурорга
нисбатан раддиялар бор ёки йўқлигини сўради.
Рад қилиш ҳақида ариза берилмади.
Раислик қилувчи иш кўриш тартибини тушунтириб, далилларни
текшириш жараёни бошлашдан олдин иштирок этувчи шахсларда
илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради.
Илтимоснома ва аризалар бўлмади.
Раислик қилувчи далилларни текширишга ўтишни эълон қилиб,
далилларни текшириш тартибини тушунтирди ва сўзни даъвогар вакилига
берди.
5
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво аризасидан
воз кечиш ҳақидаги ариза тақдим қилиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъво аризани
кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этувчи шахсларда ариза
ва илтимосномалар бор йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили: даъвони кўрмасдан қолдиришни сўрайман.
Прокурор: даъвони кўрмасдан қолдиришни сўрайман.
Раислик қилувчи қарор қабул қилиш учун алоҳида хона (маслаҳатхона)га
кирди ва бироздан сўнг чиқиб, иш бўйича қабул қилган суд ҳужжатининг
хулоса қисмини эълон қилиб, қисқача бундай қарорга келиш асосларини
тушунтириб берди ва қарор устидан шикоят қилиши тартиби ҳамда суд
мажлиси баённомаси билан уч кунлик муддатдан сўнг танишиш ҳуқуқи
борлиги тушунтирилди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-моддаси талаблари асосида ёзилди.
Раислик қилувчи
А.Муқумова
Суд мажлиси котиби
М.Хушнаева
6