← Назад
Решение #2833833 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12273-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматкуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
«**************» масъулияти чекланган жамияти суд бошқарувчисининг
жавобгар «**************» масъулияти чекланган жамиятидан 10 399 997,82
сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«**************» масъулияти чекланган жамияти суд бошқарувчиси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, «**************» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 10 399 997,82 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъвогар ишни суд мажлисида ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақида қонунда
белгиланган тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламаган.
Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида минерал ўғитлар етказиб
бериш ҳақида 01.04.2022 йил куни 83-сонли шартнома тузилган.
Унга кўра, жавобгар даъвогарга минерал ўғитлар етказиб бериши,
даъвогар эса уларнинг ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Шу асосда, даъвогар жавобгарга маҳсулотлар учун 10 399 997,82 сўм
ўтказиб бериб, ўзининг шартномавий мажбуриятини бажарган.
Бироқ жавобгар томонидан маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилмаган.
Даъвогарнинг маблағларни қайтариш ҳақидаги ёзма ва оғзаки
талабномаларини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги сабабли даъвогар даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогардан 10 399 997,82 сўм қарзи мавжудлиги иш
ҳужжатларидаги далиллар билан тасдиқланади.
Шу сабабли, суд даъвонинг асосий қарзни ундириш ҳақидаги қисмини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгардан
даъвогар фойдасига 10 399 997,82 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта
харажати ундириш, давлат божини жавобгарнинг зиммасига юклаш лозим
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «**************» масъулияти чекланган жамиятидан:
- **************» масъулияти чекланган жамияти суд бошқарувчиси
фойдасига 10 399 997,82 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати;
- бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига
бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов