← Назад
Решение #2833842 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2302/1032-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ж.Мусабоев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Мухиддинов
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдурахманов
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят
суди раисининг ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Б.Мамадалиев ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили А.Т.
(ишончнома асосида), қарздор таъсисчилари Б.К. ва М.Б. (паспорт асосида),
қарздор тугатиш бошқарувчиси Ш.О. (паспорт асосида)ларнинг иштирокида,
аризачи “ХХХХ” акциядорлик жамиятининг қарздор “ХХХХ” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризаси бўйича Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 июндаги қарори устидан
қарздор “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Б.Камолов
томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят ва унга илова қилинган
ҳужжатларни суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ХХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда
қарздор деб юритилади) нисбатан судга ариза киритиб, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 6 июндаги ажрими билан аризачининг аризаси иш
юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув жорий этилган ҳамда муваққат бошқарувчиси
этиб У.Аббасов тайинланган.
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал
қилув қарорига асосан аризачининг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган, қарздор банкрот
деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. 3-тоифали суд
бошқарувчиси Аббасов Улуғбек Абдумажидович қарздорни тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган, тугатиш бошқарувчисига меҳнатга ҳақ тўлаш
энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тайинланган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 5 сентябрдаги қарори билан қарздорнинг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Тугатиш бошқарувчиси 2024 йил 24 апрелда 35-сонли илтимоснома ва
қарздор таъсисчиси ариза билан мурожаат қилиб, жиноят иши бўйича тергов
ҳаракатлари якунланиб, якуний қарор қабул қилингунига қадар мазкур
иқтисодий иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туришни сўраган.
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 25 апрелдаги
ажрими билан тугатиш бошқарувчисининг илтимосномаси ва жавобгар
таъсисчисининг аризаси қаноатлантирилиб, иш юритиш тўхтатилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 16 июлдаги қарори билан аризачининг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 25 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, суд бошқарувчиси
У.Аббасовнинг аттестатини амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли қарздор
тугатиш бошқарувчисини алмаштиришни сўраган.
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 декабрдаги
ажрими билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг аризаси қаноатлантирилиб, суд бошқарувчиси
У.Аббасов эгаллаб турган вазифасидан озод қилиниб, тугатиш бошқарувчиси
вазифасига 3-тоифали суд бошқарувчиси М.Холмирзаев тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси М.Холмирзаев судга ариза билан мурожаат қилиб,
ўзини қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси вазифасидан озод этишни сўраган.
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 апрелдаги
ажрими билан М.Холмирзаевнинг аризаси қаноатлантирилиб, у эгаллаб турган
вазифасидан озод қилиниб, тугатиш бошқарувчиси вазифасига суд
бошқарувчиси Солиев Икромжон Иброхимович тайинланган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 13 июндаги қарори билан аризачининг апелляция
шикояти қаноатлантирилиб, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 29 апрелдаги ажримининг суд бошқарувчиси И.Солиевни тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлаш қисми бекор қилинган ҳамда 2-тоифали суд
бошқарувчиси Очилов Шохрух Шухрат ўғли тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланган.
Апелляция инстанцияси судининг мазкур қароридан норози бўлиб,
қарздор таъсисчиси Б.Камолов Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериб, шикоятида тугатиш
бошқарувчиси Ш.Очилов аризачининг ташаббуси билан тугатиш бошқарувчиси
этиб тайинланганлиги сабабли фақат аризачининг манфаатида бир тарафлама
ҳаракатларни амалга ошираётганлиги, хусусан Ш.Очилов томонидан
қарздорнинг 7 гектар ердан иборат бўлган цемент ишлаб чиқариш заводи
86 млрд сўм нархда аукцион савдосига кўйилганлиги, аслида заводнинг асл
нархи кўчмас мулк ва дастгоҳларни қўшиб ҳисоблаганда 187 млрд сўм бўлиши,
жамиятнинг мулкдори унинг нархга нисбатан бўлган эътирози ва баҳолаш
ҳисоботларини тақдим этишлик ҳақидаги мурожаатлари Ш.Очилов томонидан
эътиборсиз қолдирилганлиги, мулкдорнинг мол-мулкини бозор баҳосидан анча
паст нархларда реализацияга қўйилиши мулкнинг талон-тарож қилиниши деб
ҳисобланиши ва бошқа важларни келтириб, апелляция инстанциясининг
2025 йил 13 июндаги қарорини бекор қилишни ва Ш.Очиловни тугатиш
бошқарувчиси лавозимидан озод этиб, қарздорга янги тугатиш бошқарувчиси
тайинлашни сўраган.
Иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил
18 ноябрдаги 06-10/25-46857-сонли хатига асосан Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган.
Қарздор таъсисчиси Б.Камолов суд мажлисига қадар илтимоснома билан
мурожаат қилиб, унда бетоблиги сабабли суд муҳокамасини бошқа кунга
қолдиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ушбу қоидага асосланиб ҳамда суд мажлисида
карздорнинг бошқа таъсисчилари М.Бурханов ва Б.Камоловнинг укаси
Б.Камаловлар иштирок этаётганлигини инобатга олиб, ишни қарздор таъсисчиси
Б.Камолов иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида қарздор таъсисчиси Б.Камалов тафтиш тартибидаги
шикоятни қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг 61 фоиз улушга эга таъсисчиси
Б.Камоловнинг укаси эканлиги, ўзи ҳам қарздорнинг 20 фоиз улуш билан
таъсисчиси ҳисобланиши, акаси Б.Камолов бетоблиги сабабли суд мажлисига
ҳозир бўла олмаганлиги, Ш.Очилов томонидан қарздорнинг 7 гектар ердан
иборат бўлган цемент ишлаб чиқариш заводи 86 млрд сўм нархда аукцион
савдосига кўйилганлиги, аслида заводнинг асл нархи кўчмас мулк ва
дастгоҳларни қўшиб ҳисоблаганда 187 млрд сўм бўлиши, тугатиш бошқарувчиси
томонидан мол-мулк бозор баҳосидан анча паст нархларда реализацияга
чиқарилганлигини билдириб, апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 июндаги
қарорини бекор қилишни ва Ш.Очиловни тугатиш бошқарувчиси лавозимидан
озод этишни сўради.
Суд мажлисида қарздор тугатиш бошқарувчиси Ш.Очилов тафтиш
тартибидаги шикоятга нисбатан эътироз билдириб, суд қарори билан лавозимига
тайинланганлиги, кредиторлар йиғилиши ўтказганлиги, бахолаш хулосаларини
экспертизадан ўтказганлиги, қонуний фаолият олиб бораётганлигини билдириб,
тафтиш
тартибидаги
шикоятни
қаноатлантирмасликни,
апелляция
инстанциясининг 2025 йил 13 июндаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида аризачи вакили А.Тўйчибоев тафтиш тартибидаги
шикоятга нисбатан эътироз билдириб, Ш.Очиловга қадар қарздорнинг бошқа
тугатиш бошқарувчилари томонидан амалда ишлар бажарилмаганлиги, шу
сабабли
тугатиш
бошқарувчиси
лавозимига
Ш.Очилов
номзоди
кўрсатилганлиги, Ш.Очиловни лавозимидан озод қилиш бўйича кредиторлар
йиғилиши ўтказилмаганлиги, тафтиш тартибидаги шикоят нотўғри
берилганлигини
билдириб,
тафтиш
тартибидаги
шикоятни
қаноатлантирмасликни, апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 июндаги
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни
қаноатлантирмасликни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб
топилиб, тугатишга доир иш очилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб У.Аббасов
тайинланган.
Суднинг 2024 йил 10 декабрдаги ажрими билан қарздор тугатиш
бошқарувчиси У.Аббасов ўрнига суд бошқарувчиси М.Холмирзаев тугатиш
бошқарувчиси этиб алмаштирилган.
Тугатиш бошқарувчиси М.Холмирзаев судга 2025 йил 15 апрель куни
17-сонли ариза билан мурожаат қилиб, иш ҳажмининг кўплиги, тугатиш муддати
чўзилиб кетаётганлиги сабабли ўз вазифасидан озод этишни сўраган.
Бундан ташқари, аризачи 2025 йил 21 апрелдаги 01-305/11-сонли ариза
билан мурожаат қилиб, унда тугатиш бошқарувчиси М.Холмирзаевни ўз
вазифасидан озод этишни, унинг ўрнига 2-тоифали суд бошқарувчиси
Ш.Очиловни тайинлашни сўраган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий
бошқармасининг 2025 йил 25 апрелдаги 03-12-20/646-сонли жавоб хати билан
қарздорга суд бошқарувчиси этиб И.Солиев номзоди тавсия этилган.
Биринчи инстанция суди ваколатли органнинг аризасини инобатга олиб,
суд бошқарувчиси М.Холмирзаевни тугатиш бошқарувчиси вазифасидан озод
қилиб, тугатиш бошқарувчиси вазифасига суд бошқарувчиси И.Солиевни
тайинлаш ҳақида барвақт тўхтамга келган.
Қарздорнинг 2025 йил 9 апрелдаги кредиторлар йиғилишида тугатиш
бошқарувчиси М.Холмирзаевни вазифасидан озод этиш ва унинг ўрнига
2-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Очиловни тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлаш юзасидан овоз бериш бюллетени орқали қарор қабул қилинган ва бу
тўғрисида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига тугатиш бошқарувчиси
М.Холмирзаев ва аризачи банк томонидан ариза билан мурожаат қилинган.
Аризага тугатиш бошқарувчиси вазифасига тавсия этилган 2-тоифали суд
бошқарувчиси Ш.Очиловни шахсига доир маълумотлар, ваколатли давлат
органида аттестациядан ўтганлиги, судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар
илова қилинган.
Апелляция инстанцияси суди юқоридагиларни инобатга олиб, Янгиқўрғон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 апрелдаги ажримининг суд
бошқарувчиси И.Солиевни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлаш қисмини
бекор қилиб, 2-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Очиловни тугатиш бошқарувчиси
этиб тайинлаш тўғрисида қонуний ва асосли қарор қабул қилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 156-моддаси биринчи қисмининг
1- ва 2-хатбошиларига кўра, тугатиш бошқарувчиси ўз вазифасини бажаришдан
қуйидаги ҳолларда суд томонидан озод этилиши мумкин:
ўз аризасига биноан;
зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг қарори асосида. Бундай ҳолда
кредиторлар йиғилишининг қарорида тугатиш бошқарувчиликка тавсия
этилаётган янги номзод ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
Судлов ҳайъати тафтиш шикоятида келтирилган важлар апелляция
инстанция судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос
бўлмайди, деб ҳисоблайди.
Чунки, Ш.Очиловнинг тугатиш жараёнидаги хатти-ҳаракатларидан норози
бўлиб, уни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлаш ҳақидаги суд ҳужжати устидан
шикоят қилиш мумкинлиги қонунчиликда назарда тутилмаган.
Қолаверса, Ш.Очиловни тугатиш бошқарувчиси лавозимидан озод қилиш
ҳақида кредиторлар йиғилиши ўтказилмаган.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати қарздор таъсисчиси
Б.Камоловнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни,
апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 13 июндаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, қарздор таъсисчиси Б.Камолов томонидан олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, ундан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3249-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Б.Камоловнинг
тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантирилмасин.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 13 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Б.Камолов томонидан
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Б.Камолов ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Абдурахманов
Ҳайъат аъзолари
Б.Мамадалиев
Д.Акрамова