Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/7363 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ILHOM BARAKA SERVIS
Source ID 918dbb6b-8750-4045-8fa0-eadb80041ddd Claim ID PDF Hash da059afcbcc54d1e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 48-моддаси онун 48 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
Текст решения 14 517 символов
****-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья**** Апелляцияинстанцияси судида маърузачи судья**** СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТСУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ **** ****5йил16 декабрь Сурхондарѐ вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати А.Ҳ.Сафаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва **** иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси **** котиблигида,жавобгар “ILHOM BARAKA SERVIS” масъулияти чекланган жамияти вакили – **** (**** йил 10 декабрдаги №11сонли ишончнома асосида), аризачи Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вакили – **** (**** йил 22 июлдаги №****-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ILXOM BARAKA SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 75.****.**** сўм миқдорида қўлланилган молиявий жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси юзасидан **** йил 16 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан “ILXOM BARAKA SERVIS” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида, очиқ суд **** кўрибчиқиб, қуйидагиларни- , а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича,Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарѐвилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан **** йил 19 февраль кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ****-сонли хати ҳамда “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарѐ вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи **** **** йил 21 январдаги ****-сонли буйруғига асосан Сурхондарѐ вилояти, Ангор тумани “Гиламбоб” маҳалласи, Таллимарон кўчаси, **** жойлашган жавобгар “ILXOM BARAKA SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчасида табиий газдан фойдаланиш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни мавжудлиги ҳамда рухсат этишга оид талаб ва шартларни **** ўрганишюзасидан тасдиқланган дастур асосида текшириш ўтказилган. Текшириш натижасида, жавобгар томонидан**** йил давомида **** м3, **** йилнинг январь ойида **** м3табиий газ истеъмол қилганлиги, Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 22 февраль кунидаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат етиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисида ягона Низом”нинг 5-иловаси 1-бандига кўра бир йилда **** м3ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган **** ва технологик нефт-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинганѐки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ѐқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиши кераклиги белгиланган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан тегишли тартибда хулоса олинмаганлиги аниқланган ва бу **** белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган ҳамда далолатномага жавобгарнинг раҳбари **** томонидан танишиб чиқиб, имзо қўйиб берилган Текшириш якуни бўйича жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Қонуни (бундан буѐн матнда “Қонун” деб юритилади) талаблари бузилганлиги сабабли, Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи**** **** йил 25 февраль кунидаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жарима солиш тўғрисида”ги ****-сонли қарорига асосан жавобгарга Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Қонунига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг **** (икки юз) баравари, яъни **** сўм миқдорида жарима қўлланилган ва жарима суммасини тўлаш учун жавобгарга бир ойлик муддат берилган.Белгиланган муддатда жарима суммаси жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли, аризачи қўлланилган жарима суммасини ундириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда **** барча усуллар билан ҳимоя қилишга ****. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55моддаси учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, **** ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси нормаларинитўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги **** йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буѐн матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаѐтган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларинитўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Шундан сўнгаризачи Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буѐн матнда “Аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ILXOM BARAKA SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 75.****.**** сўм миқдорида қўлланилган молиявий жаримани ҳамда олдиндан тўланган почта **** ундиришни сўраган. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг **** йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгартомонидан **** этилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Ишда иштирок этган жавобгар вакиликелтирилганапелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, аризачи томонидан текшириш ўтказилган **** аниқланган ҳолат Вазирлар Маҳкамасининг **** йил 22 февралдаги 86-сонли қарор билан тасдиқланган Низом талаблари бузилганлиги кўрсатилган, текшириш давомида жавобгар томонидан **** куб метр ва ундан юқори фойдаланиш учун рухсатнома олинмаганлиги кўрастилган,жавобгарга20 кунлик мухлат берилган бўлиб, ушбу муддатдажавобгартомонидан рухсатнома олинган, бироқ аризачи томонидан молиявий жарима қўлланилганлигини таъкидлаб, ушбу жаримани камайтириб бериш**** янги қарор қабул қилишни сўради. Ишда иштирок этган аризачи вакили “Ўзэнергоинспекция”нинг Сурхондарѐ вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан бошқарманинг **** йил 21 январдаги ****-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини хабардор қилган ҳолда жавобгар фаолиятида табиий газни истеъмол қилиш соҳасида норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказилганлигини, текшириш давомида жавобгар томонидан Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 22 февраль кунидаги 86сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат етиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисида ягона Низом”нинг 5-иловаси 1-бандига кўра бир йилда **** м3ва ундан кўп табиий газданфойдаланадиган **** ва технологик нефт-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ѐки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ѐқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиши кераклиги белгиланган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан тегишли тартибда хулоса олинмаганлиги аниқлангани ва бу **** белгиланган тартибда далолатнома тузилгани, далолатномага жавобгар раҳбари имзо қўйиб берганлигини, текшириш якуни бўйича жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилганлиги аниқлангани сабабли, мазкур Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига асосан “Ўзэнергоинспекция” раҳбари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг **** (икки юз) баравари, яъни **** сўм миқдорида жарима қўлланилгани ва жарима солиш қарори жавобгарга топширилиб, жаримани ихтиѐрий тўлаш учун бир ойлик муддат берилгани, бироқ мазкур муддатда жавобгар жаримани ихтиѐрий тўламаганлигини таъкидлаб,келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикояти билан бирга ўрганиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 52-моддасига кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жиноий ва (ѐки) маъмурий жавобгарликка тортилади. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади: фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан шуғулланиш; лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш; хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг ****ши тўғрисида ваколатли органга ѐлғон ѐки нотўғри ахборот **** этиш. Жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солинади.Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар (бундан буѐн матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Юридик шахснинг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилганҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган **** унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноийѐки қонунда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди. Аниқланишича,Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг **** йил 6 мартдаги қарори биланжавобгар ташкилот рахбариТ.Яқубовга нисбатанЎзбекистон Республикаси МЖтК ****-моддасининг 3-қисмида назарда тутилганҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жарима жазсоси тайинланган. Бундай ҳолатда, жавобгар томониданЎзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилганлигини инкор этиб бўлмайди. Шунингдек,Қонуннинг 55-моддасига кўра, жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назардатутилган жарима суммасини ихтиѐрий равишда тўлаши мумкин.Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиѐрий равишда тўланган ҳамда лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришѐки хабарнома юбориш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилинган ****, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади. Иш хужжатларидаЎзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи **** **** йил 25 февраль кунидаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жарима солиш тўғрисида”ги ****-сонли қарорижавобгарга этказилганлиги мавжуд. Бундан ташқари,жавобгар томонидан **** йил 25 февраль кунидаги №****-сонли қарорга нисбатан маъмурий судга ѐкиЎзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Апелляция кенгашига шикоят билан мурожаат қилинмаган. Баѐн қилинганлардан кўринадики, апелляция шикоятида билдирилган ҳамда жавобгар вакилининг суд **** билдирган **** асоссиз бўлиб, биринчи инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, даъво аризасини қаноатлантирган. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади.Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баѐн қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ѐки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ѐхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК ****-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****. Баѐн қилинганларга асосан судлов ҳайъати шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.ИПКнинг ****-моддасига асосан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган******** сўм давлат божи ҳамда **** сўм почта **** жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****, ****-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ аро р қ и л а д и: Жавобгартомонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Шерободтуманлараро иқтисодий судининг**** йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Сурхондарѐ вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А.Ҳ.Сафаров ҳайъат аъзолари **** ****