← Назад
Решение #2833877 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКниннг | 703 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
-----сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 15
декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - ------------ МЧЖнинг жавобгар - -----------фермер хўжалигидан 1995074.65 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси ------------ МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида
Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ------------ фермер хўжалиги(бундан буён матнда – жавобгар)дан
кўрсатилган хизмат учун 1995074.65 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 25 ноябрдаги ажрими билан ишни 2025 йил 15
декабрда кўриб чиқиш белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган
кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри,
далилларни ҳамда бошқа хужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи
тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ҳеч
қандай эътироз билдирилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 2034-моддасига асосан, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни
ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат
ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни
кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд
ишдаги
тўпланган
ҳужжатларни
ўрганиб,
ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларга
кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКниннг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олиши, мазкур қоидалар алоқа хизмати, тиббиёт,
ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш,
сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ
этилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5
июнда 246-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгарга ўзига
тегишли транспорт воситаси билан дон маҳсулотларини ташиш
хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса ушбу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Юқоридаги шартнома асосида юк жўнатиш авто-улов ҳисоби(шакл-1
КХ)лар ва 2025 йил 5 августдаги 146-сонли ва 2025 йил 4 августдаги 24сонли ҳисобварақ-фактуралар билан жами 1995074.65 сўмлик дон
маҳсулотларини ташиш хизмати кўрсатилиб, мазкур кўрсатилган хизмат
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 1995074.65 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан юборилган талабнома
жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатда, юқоридаги қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар,
жумладан, шартнома, ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топганлиги
сабабли даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли ҳисобланади ва
уни қаноатлантириш лозим бўлади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта
харажатини ва 412000 сўм давлат божини бюджетга ундириш лозим
бўлади.
Суд, ИПКнинг 113,118,176,177,179,2031-2-3-4-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар ------------ МЧЖ манфаатидаги даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар ------------ фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар ------------ МЧЖ фойдасига 1995074.65 сўм асосий қарз
ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта ҳаражати;
- бюджетга 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Б.Мадрахимов