Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2502/2295 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aad17bdc-db80-49d2-9def-93d3f747c611 Claim ID PDF Hash 1d92f1cb985e01b2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 878 символов
4-2302-2502/2295-сонли иқтисодий иш Беруний тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ судья Б.Убайдуллаев 2025 йил 15 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси С.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил 26 ноябрдаги 29/30-сонли ишончнома) иштирокида, ХХнинг даъвогар ХХнинг манфаатида жавобгар ХХдан 89 886 048 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни судининг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) даъвогар ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида ХХдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 89 886 048 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни унинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, 2 зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 мартда шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақисини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини бажарган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низом 63-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар жавобгардан қарздорликни ундириш талаби билан судга мурожаат қилган. Даъвогар томонидан етказиб берилган кўчатлар учун жавобгар томонидан 89 886 048 сўм қарзи тўланмаганлиги ишдаги шартнома, талабнома, 3 ҳисоблашув далолатномаси, жавобгарнинг қарзни тўлашга розилик хати, электрон ҳисобварақ-фактура, ҳисоблашув далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъвогарнинг 89 886 048 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 89 886 048 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 1 797 720,96 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: ХХнинг даъвогар ХХ манфаатида берган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХдан ХХнинг фойдасига 89 886 048 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХдан республика бюджетига 1 797 720,96 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев