← Назад
Решение #2833902 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ЭПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 711 символов
ХХХХХ-сонли иқтисодий иш
судья З.Хасанова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чимбой тумани
2025 йил 15 декабрь
Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Хасанова, ХХХХХнинг
даъвогар ХХХХХ манфаатида жавобгар ХХХХХдан ХХХХХ сўм асосий қарз,
ХХХХХ сўм пеня ва почта ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси буйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХХХХ (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар ХХХХХ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида удга даъво
ариза билан муражаат килиб, жавобгар ХХХХХ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан ХХХХХ сўм асосий қарз, ХХХХХ сўм пеня ва
почта ҳаражатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил
қилиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъво
талабини
қисмон
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
1
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги
ҳужжатларга қараганда, тарафлар ўртасида ХХХХХйил
ХХХХХда ХХХХХ-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-қисмига асосан даъвогар ўзига тегишли “уруғлик
картошка” маҳсулотини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу
товарни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг баҳоси ХХХХХ сўмни ташкил қилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга жами ХХХХХ сўмлик “уруғлик картошка” маҳсулотини етказиб
берилганлиги шартнома, ХХХХХ йилдаги ХХХХХдаги ХХХХХ-сонли
ҳисобварақ-фактура, тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма
далолатномаси билан ўз тасдиғини топади.
Суд аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгарнинг даъвогар
олдидаги ХХХХХ сўм қарздорлиги ӯз тасдиғини топганлиги сабабли асосий
қарз ундириш талабини тӯлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, Кенгаш жавобгар томонидан асосий қарз ХХХХХ кунга
кечиктирилганлиги учун ХХХХХ сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Пеня тўғри хисобланган.
ФКнинг 326-моддасига мувофик агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, даъвогар
қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз навбатида
қарзни тўлаш ва жавобгар томонидан узоқ муддат кечиктирилганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг ХХХХХ сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини
ХХХХХ сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
2
ЭПКнинг 118-моддаси мазмунига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
каноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ХХХХХ сўм асосий
қарз, ХХХХХ сўм пеня, тўланган ХХХХХ сўм почта харажатларини,
республика бюджетига ХХХХХ сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг
колган қисми қаноатлантириш рад этишни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 2031–2035моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисмон қаноатлантирилсин.
ХХХХХдан ХХХХХ фойдасига ХХХХХ сўм асосий қарз, ХХХХХ сўм
пеня, тўланган ХХХХХсўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг
колган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
ХХХХХдан республика бюджетига ХХХХХ сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин 10 (ўн) кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан 10
(ўн) кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг
Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши (ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Хасанова
3