← Назад
Решение #2833909 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 201 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9850-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
М.Хушнаеванинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “OQ S ROY TE TILE” МЧЖ
манфаатида жавобгар “ USHN YEV ORIF” фермер хўжалиги ҳисобидан
19 134 180 сўм асосий қарз ва 4 592 203 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни тарафлардан даъвогар вакили: А.Нарматов ва
Н.Қурбонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили: О.Хушнаев (раҳбар)лар
иштирокида, суд биносида видеоконфренцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “OQ
S ROY TE TILE” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ USHN YEV ORIF” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 19 134 180 сўм асосий қарз ва 4 592 203 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили маълумотнома тақдим
этиб,
жавобгар
томонидан
қарздорлик
бўйича
тўлов
амалга
оширилмаганлигини
маълум
қилиб,
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, қарздорликни тез орада тўлаб беришини билдириб, даъво талабининг
пеня қисмини камайтиришни сўради.
Палата ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 1 мартда
287-сонли уруғлик чигит етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар тузилган
бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар “Сотувчи” жавобгар
“Харидор”га шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган нави, авлоди ва бошқа
турлари бўйича сифат сертификатига эга бўлган (тукли ва туксиз) уруғлик
чигитларини етказиб бериш мажбуриятини, “Харидор” эса уруғликни қабул
қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2-бандида, "Харидор" ушбу шартнома томонлар
ўртасида имзоланган кундан бошлаб 10 кун муддатда ушбу шартноманинг
1.3-бандида белгиланган миқдордан келиб чиққан холда шартномада
белгиланган умумий сумманинг 100 фоизини олдиндан "Сотувчи"нинг ҳисоб
рақамига ўтказиб беришига келишилган.
Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга иш
ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактуралар билан жами 19 134 180,25 сўмлик
маҳсулот етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан олинган уруғлик буғдой учун
19 134 180 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида
қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмасдан, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага асосан
олинган уруғлик буғдой қиймати бугунги кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаган.
Даъво аризасида келтирилган асосий қарздорлик тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар ва ишдаги мавжуд далиллар
билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Шу боисдан суд, даъвогарнинг 19 134 180 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.2-бандига асосан жавобгар
ҳисобидан 4 592 203 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандига кўра, якуний
хисоб-китобга кўра хақиқатда етказиб берилган уруғлик чигит қиймати ва
олдиндан тўлов суммаси ўртасидаги тафовут аниқланганда, қарздорлик
шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган муддатда тўлаб берилмаган тақдирда
"Харидор" томонидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоизи микдорида,
бироқ шартнома умумий суммасининг 30 фоизидан ошмаган миқдорда пеня
тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Бинобарин, жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги
мажбуриятлар кечиктирилганлиги ҳолатида даъвогар томонидан пеня
миқдори асосли ҳисобланган бўлсада, суд талаб қилинган пеня миқдорини
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб тарзда 690 000 сўмга қадар
камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли
далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,74, 118,
128, 170, 179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ USHN YEV ORIF” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “OQ S ROY TE TILE” МЧЖ фойдасига 19 134 180 сўм
асосий қарз, 690 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 474 528 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Муқумова
4-1801-2503/9850-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
М.Хушнаеванинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “OQ S ROY TE TILE” МЧЖ
манфаатида жавобгар “ USHN YEV ORIF” фермер хўжалиги ҳисобидан
19 134 180 сўм асосий қарз ва 4 592 203 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни тарафлардан даъвогар вакили: А.Нарматов ва
Н.Қурбонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили: О.Хушнаев (раҳбар)
иштирокида, суд биносида видеоконфренцалоқа хизмати орқали, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66,74, 118, 128, 170, 179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ USHN YEV ORIF” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “OQ S ROY TE TILE” МЧЖ фойдасига 19 134 180 сўм
асосий қарз, 690 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 474 528 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Муқумова
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
4-1801-2503/9850-сонли
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
М.Хушнаеванинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «OQ S ROY TE TILE»
МЧЖ манфаатида жавобгар “ USHN YEV ORIF” фермер хўжалиги
ҳисобидан 19 134 180 сўм асосий қарз ва 4 592 203 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлардан даъвогар вакили:
А.Нарматов ва Н.Қурбонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили:
О.Хушнаев (раҳбар) иштирокида, суд биносида видеоконфренцалоқа хизмати
орқали, очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Тарафлар иштироки сўралди.
Суд мажлисида: даъвогар вакили А.Нарматов ва Н.Қурбонов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили: О.Хушнаев (раҳбар) иштирок
этаётганлигини билдирдим.
Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибини эълон қилди.
Раислик қилувчи тарафлар вакилларининг ваколатларини текшириб,
уларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Очиқ суд мажлиси тарафлар розилигига биноан ўзбек тилида олиб
борилишига келишилди.
Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибига нисбатан
раддиялар бор ёки йўқлигини сўради.
Рад қилиш ҳақида ариза берилмади.
Раислик қилувчи иш кўриш тартибини тушунтириб, далилларни
текшириш жараёни бошлашдан олдин иштирок этувчи шахсларда
илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради.
Илтимоснома ва аризалар бўлмади.
Раислик қилувчи далилларни текширишга ўтишни эълон қилиб,
далилларни текшириш тартибини тушунтирди ва сўзни даъвогар вакилига
берди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини
тан олиб, қарздорликни тез орада тўлаб беришини билдириб, даъво
талабининг пеня қисмини камайтиришни сўради.
Раислик қилувчи саволи: Суд муҳокамасига қадар жавобгар
томонидан қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилганми?
Даъвогар вакили жавоби: Бугунги кунга қадар жавобгар томонидан
ҳеч қандай тўловлар амалга оширилмаган.
Бошқа саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этувчи шахсларда ариза
ва илтимосномалар бор йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили: даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман.
Жавобгар вакили: қарздорликни тез орада тўлаб бераман, даъво
талабининг пеня қисмини камайтиришни сўрайман.
Раислик қилувчи қарор қабул қилиш учун алоҳида хона (маслаҳатхона)га
кирди ва бироздан сўнг чиқиб, иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмини эълон қилиб, қисқача бундай қарорга келиш асосларини
тушунтириб берди ва қарор устидан шикоят қилиши тартиби ҳамда суд
мажлиси баённомаси билан уч кунлик муддатдан сўнг танишиш ҳуқуқи
борлиги тушунтирилди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-моддаси талаблари асосида ёзилди.
Раислик қилувчи
А.Муқумова
Суд мажлиси котиби
М.Хушнаева