← Назад
Решение #2833931 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 154 | — | law | |
| онун | 18 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2502/12823-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Имомов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Умаров
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова
ва Ф.Мировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар “T T gr lust r” масъулияти чекланган
жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “G d W
Oil F rgh n ”
масъулияти чекланган жамиятидан 5 749 144 687,94 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрдаги ҳал қилув
қароридан норози бўлиб, “G d W Oil F rgh n ” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни тарафлардан
даъвогар вакили адвокат Х.Нарзиев (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар
вакили адвокат А.Рахматов (ордер ва ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“T T gr lust r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси И.Исмаилов “G d W Oil
F rgh n ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Марғилон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига
5 749 144 687,94 сўм ундиришни сўраган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилган.
Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти берган
ва шикоятида биринчи инстанция суди ўзининг қарорида даъвогар собиқ суд
бошқарувчиси қонун талабларига риоя этмаган ҳолда жавобгарга 2025 йил
19
февралдаги
26-сонли
тўлов
топшириқномаси
асосида
5 749 144 687,94 сўмни тўлаб берганлигини асос қилиб келтирганлиги, бироқ
суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) талабларини бузиб, айнан қайси қонунчилик
талаби бузилганлигини кўрсатмаганлиги, қандай асос ва далилларга кўра
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
2
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) билан белгиланган тартиб
бузилганлигини кўрсатмаганлиги ҳақидаги ва бошқа важларини баён қилган
ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб,
берган тушунтиришида унда баён қилинган важларни такрор келтириб ўтди
ва судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида апелляция шикояти
асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб
чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Иш материалларидан кўринишича, “T T gr
lust r” масъулияти
чекланган жамияти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
4-1103-2301/2643-сонли иши бўйича 2024 йил 9 сентябрь кунги ҳал қилув
қарори билан банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш
юритиш бошланган. Суднинг 2024 йил 13 сентябрдаги ажрими билан банкрот
корхонани тугатиш бошқарувчиси этиб Уракбаев Ихтиёр Джурабаевич
тайинланган. Кейинчалик, шу суднинг 2025 йил 6 мартдаги ажрими билан
И.Уракбаев вазифасидан озод қилиниб, қарздорни тугатиш бошқарувчиси
вазифасига 1-тоифали суд тугатиш бошқарувчиси Исмаилов Исак
Байқобилович тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан “T T gr
lust r” масъулияти
чекланган жамиятининг бухгалтерия ва банк айланма ҳужжатлари ўрганилиб,
молия-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, собиқ тугатиш бошқарувчиси
И.Уракбаев томонидан юритилган кредиторларнинг талаблари реестрида
иккинчи навбатда 5 405 579 186 сўм талаб билан жавобгар ўрин олганлиги,
лекин собиқ тугатиш бошқарувчиси Қонун талабларига зид равишда
кредиторларнинг талаблари реестрини инобатга олмасдан жавобгарга
5 749 144 687,94 сўм тўлаб берганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, тугатиш бошқарувчиси жавобгардан даъвогарнинг
фойдасига 5 749 144 687,94 сўмни ундириш тўғрисидаги талаб билан судга
даъво аризаси киритган.
Қонун 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, тугатиш бошқарувчиси
кредиторлар билан кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ ҳисобкитоб қилади.
3
Қонун 18-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кредиторларнинг
талаблари реестрида ҳар бир кредитор ҳақидаги, пул мажбуриятлари ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан кредитор
талабларининг аниқланган миқдори, унинг ҳар бир талабининг
қаноатлантириш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Собиқ тугатиш бошқарувчиси И.Уракбаев томонидан 2024 йил
12 октябрь ҳолатига юритилган кредиторларнинг талаблари реестрида
жавобгар талаби (5 405 579 186,43 сўм)нинг қаноатлантириш навбати иккинчи
навбат этиб кўрсатилган.
Қонуннинг 150-моддасига кўра, суд харажатлари, суд бошқарувчиларига
ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш
тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек
қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин
юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор
қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга
мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари навбатдан ташқари
қаноатлантирилади, бундан ушбу Қонун 154-моддасининг учинчи қисмида
назарда тутилган талаблар мустасно.
Иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов
(ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментлар ундириш тўғрисидаги талабларни
қаноатлантириш учун қарздорнинг ягона ҳисобварағидан пул маблағларини
ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича,
муаллифлик шартномаларига кўра ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга
оид муносабатлардан ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан
келиб чиқувчи тўловлар ҳамда талаблар бўйича мажбуриятлари тенг даражада
бажарилишини таъминлайдиган талаблар, шунингдек фуқароларнинг жиноят
ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг
ўрнини қоплашга доир талаблари биринчи навбатда қаноатлантирилади.
Солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича, мажбурий суғурта бўйича,
банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар,
шунингдек кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларининг
гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма
етарли бўлмаганлиги оқибатида қопланмай қолган қарздорликка тааллуқли
қисми ҳамда кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари
иккинчи навбатда қаноатлантирилади.
Акциялар эгаларининг ҳисобланган дивидендлар бўйича талаблари
учинчи навбатда қаноатлантирилади.
Қолган барча талаблар тўртинчи навбатда қаноатлантирилади.
Ҳар қайси кейинги навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари
тўла қаноатлантирилганидан кейин қаноатлантирилади.
Бироқ, даъвогар собиқ тугатиш бошқарувчиси қайд этиб ўтилган Қонун
талабларига риоя этмаган ҳолда кредиторларнинг талаблари реестрини
инобатга олмасдан, жавобгарга 2025 йил 19 февралдаги 26-сонли тўлов
4
топшириқномаси асосида 5 749 144 687,94 сўмни тўлаб бериб, жавобгар
талабини навбатга амал қилмасдан қаноатлантирган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг жавобгардан 5 749 144 687,94 сўм
ундириш ҳақидаги талаби асослидир. Шунинг учун даъвогарнинг бу даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилиши керак.
Биринчи инстанция суди собиқ тугатиш бошқарувчиси томонидан
жавобгарга қилинган тўлов ноқонуний амалга оширилган, ноқонуний ўтказиб
берилган пул маблағлари эса қайтарилиши лозим, деб ҳисоблаб даъвони тўлиқ
қаноатлантирган
ҳолда
жавобгардан
даъвогарнинг
фойдасига
5 749 144 687,94 сўмни ундириш ҳақида тўғри хулосага келган ҳамда қонуний
ва асослантирилган қарор қабул қилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида баён қилинган
ва жавобгар вакилининг суд мажлисида такроран келтириб ўтган биринчи
инстанция суди ИПК талабларини бузиб, айнан қайси қонунчилик талаби
бузилганлигини кўрсатмаганлиги, қандай асос ва далилларга кўра Қонун
билан белгиланган тартиб бузилганлигини кўрсатмаганлиги ҳақидаги важлари
асоссиз бўлганлиги учун уларни далил сифатида қабул қилмайди.
Чунки, таъкидлаб ўтилганидек, собиқ тугатиш бошқарувчиси томонидан
жавобгарнинг талабини қаноатлантиришда Қонуннинг тугатиш бошқарувчиси
кредиторлар билан кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ ҳисобкитоб қилиши, ҳар қайси кейинги навбат бўйича талаблар олдинги навбат
талаблари тўла қаноатлантирилганидан кейин қаноатлантирилиши ҳақидаги
ва бошқа талабларига риоя этмаган.
Биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб
чиқилган, тарафларнинг келтирган барча важлари муҳокама қилиниб, моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ёки нотўғри қўлланилмаган.
Шунинг учун апелляция шикоятида баён қилинган ва суд мажлисида такроран
келтириб ўтилган жавобгар вакилининг қолган барча важлари ҳам асоссиздир.
Шу боисдан улар билан келишиб бўлмайди.
Жавобгар апелляция шикоятида ва шикоят асосида ишни қайта кўриш
бўйича ўтказилган апелляция инстанцияси суди мажлиси муҳокамасида суд
қарорига нисбатан билдирган эътирозларига асос қилиб келтирган ҳолатларни
асосли далиллар билан исботлаб бера олмади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний
ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
5
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар
ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати
апелляция шикоятини қаноатлантирмаслик, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди.
Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга
асосланиб, ишни апелляция инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди.
Баён этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти беришда
тўланган 57 491 447 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини
жавобгарнинг зиммасида қолдириб, ундан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш
билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
“G d W Oil F rgh n ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти беришда тўланган 57 491 447 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати “G d W Oil F rgh n ” масъулияти чекланган
жамияти зиммасида қолдирилсин.
“G d W
Oil F rgh n ” масъулияти чекланган жамиятидан Олий
суднинг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд
мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул
қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М. Умаров
Ҳайъат аъзолари
М. Умматова
Ф. Миров