Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12237 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый OVIY QURILISH SEVIS
Source ID 5e13e085-b653-4215-962b-c296e691eebf Claim ID PDF Hash 6f931c8442829249... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/9577-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 20 октябрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Данғара тумани прокурорининг даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида жавобгар « OVIY QURILISH SEVIS» МЧЖдан 18 178 949 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Қўқон шаҳар прокурорининг ўринбосари М.Эгамов, даъвогар вакили Б.Соткиналиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Данғара тумани прокурори даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « OVIY QURILISH SEVIS» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 18 178 949 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Қўқон шаҳар прокурорининг ўринбосари М.Эгамов суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида улардан вакил иштирокини таъминламади, даъвога нисбатан ўз эътирозларини билдирмади. Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 05 январь куни 350053сонли шартнома тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган. Шу асосда, даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериб келган. Лекин, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақини жавобгар даъвогарга тўлаб бормаган. Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар истеъмол қилган электр энергиясининг ҳақини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарзни узиш чораларини кўрмаган ҳамда қарз бўйича тўловни амалга оширганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган. ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Иш ҳужжатларида жавобгарнинг ҳақиқатан ҳам электр энергиясини истеъмол қилиб келганлигини ва 2025 йил 01 сентябрь куни ҳолатига электр энергиясидан қарзи мавжудлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Шу сабабли, суд даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосланиб, даъвогарга жавобгардан 18 178 949 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундириш, давлат божини жавобгар зиммасига юклаш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар « OVIY QURILISH SEVIS» МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 18 178 949 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати; -бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов