Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8957 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID eb870d99-0e43-4869-a415-6d0ebd961877 Claim ID PDF Hash 57f70c859cb8862f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения 16 460 символов
4-1901-2504/8957-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 15 декабрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, тарафлар вакиллари иштирокисиз, даъвогар ***нинг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 78 614 723 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, жами 78 655 923 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар *** (бундан буён матнда Буюртмачи ёки Даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Пудратчи ёки Жавобгар деб юритилади)дан 78 614 723 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, жами 78 655 923 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 28.11.2025 йилдаги ажрими билан 4-1901-2504/8957-сонли иқтисодий иш судья Т.Р.Жаббаровнинг иш юритувига қабул қилинган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ даъвогар судга 09.12.2025 йилдаги 01-20/200-сонли ариза билан мурожаат қилиб, унда ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъво аризаси ва ундаги келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Буюртмачи ва Пудратчи ўртасида 2024 йил 12 июнда 97232-сонли пудрат шартномаси тузилган. Мазкур шартномага биноан “Пудратчи” “Буюртмачи”нинг буюртмаси билан Сурхондарё вилояти Бойсун туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази биносини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 14-бандига мувофиқ Буюртмачи Пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 30 фоизи миқдорида бўнак, яъни 43 533 797,40 сўмни ўтказиши, Пудратчи эса шартноманинг 11-12-бандларига кўра бўнак берилган санадан ишларни бажаришга киришиши ва ишлар бошланган кундан эътиборан 45-кун муддат ичида шартномани бажариш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2024 йил август ҳолатида имзоланган Бажарилган ишлар ҳисоб-фактурасига асосан бажарилиши лозим бўлган 145 880 449,60 сўмлик ишларнинг 142 118 981 сўмлик ишлар бажарилиб, жавобгар томонидан 3 761 468,60 сўмлик қурилиш ишлари бажарилмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгарни шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, жумладан қурилиш ишларининг 3 761 468,60 сўмлик қисмини ўз муддатида бажариб бермаганлигини кўрсатиб, 2024 йил 12 август кунидан 2024 йил 24 сентябрь кунига қадар 44 кунга (3 761 468,60 х 0,5 % х 44 кун) = 8 275 230 сўмга пеня ҳисоблаб ушбу суммани ундиришни сўраган. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 29.10.2024 йилдаги 4-1902-2402/7612-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси фойдасига 240 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 32 454,55 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатини ундириш, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этиш ҳамда жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундириш белгиланган. Шундан сўнг, даъвогар Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Буюртмачи ва Пудратчи ўртасида 2024 йил 12 июнда 97232-сонли пудрат шартномаси тузилгани, мазкур шартномага биноан “Пудратчи” “Буюртмачи”нинг буюртмаси билан Сурхондарё вилояти Бойсун туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази биносини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олгани, шартноманинг 14-бандига мувофиқ Буюртмачи Пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 30 фоизи миқдорида бўнак, яъни 43 533 797,40 сўмни ўтказиши, Пудратчи эса шартноманинг 11-12-бандларига кўра бўнак берилган санадан ишларни бажаришга киришиши ва ишлар бошланган кундан эътиборан 45-кун муддат ичида шартномани бажариш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2024 йил август ҳолатида имзоланган Бажарилган ишлар ҳисобфактурасига асосан бажарилиши лозим бўлган 145 880 449,60 сўмлик ишларнинг 142 118 981 сўмлик ишлар бажарилиб, жавобгар томонидан 3 761 468,60 сўмлик қурилиш ишлари бажарилмаганлиги, шу сабабли даъвогар жавобгарни шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, жумладан қурилиш ишларининг 3 761 468,60 сўмлик қисмини ўз муддатида бажариб бермаганлигини кўрсатиб, 2024 йил 12 август кунидан 2025 йил 10 октябрь кунига қадар 418 кунга (3 761 468,60 х 0,5 % х 418 кун) = 78 614 723 сўмга пеня ҳисоблаб ушбу суммани ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Буюртмачи ва Пудратчи ўртасида 2024 йил 12 июнда 97232-сонли пудрат шартномаси тузилган. Мазкур шартномага биноан “Пудратчи” “Буюртмачи”нинг буюртмаси билан Сурхондарё вилояти Бойсун туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази биносини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 14-бандига мувофиқ Буюртмачи Пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 30 фоизи миқдорида бўнак, яъни 43 533 797,40 сўмни ўтказиши, Пудратчи эса шартноманинг 11-12-бандларига кўра бўнак берилган санадан ишларни бажаришга киришиши ва ишлар бошланган кундан эътиборан 45-кун муддат ичида шартномани бажариш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2024 йил август ҳолатида имзоланган Бажарилган ишлар ҳисоб-фактурасига асосан бажарилиши лозим бўлган 145 880 449,60 сўмлик ишларнинг 142 118 981 сўмлик ишлар бажарилиб, жавобгар томонидан 3 761 468,60 сўмлик қурилиш ишлари бажарилмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгарни шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, жумладан қурилиш ишларининг 3 761 468,60 сўмлик қисмини ўз муддатида бажариб бермаганлигини кўрсатиб, 2024 йил 12 август кунидан 2024 йил 10 октябрь кунига қадар 418 кунга (3 761 468,60 х 0,5 % х 418 кун) = 78 614 723 сўмга пеня ҳисоблаб ушбу суммани ундиришни сўраган. Шартноманинг 64-бандида Пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг умумий суммаси шартнома суммасининг 30 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 16-банида, мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланиши ҳақида тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган даъво аризасига кўра, жавобгарга нисбатан 2024 йил 12 август кунидан 2024 йил 10 октябргача бўлган муддатга 0,5 фоиз пеня ҳисобланган (3 761 468,60 х 0,5 % х 418 кун = 78 614 723 сўм). Лекин, ҳисобланган пенянинг бир қисми, яъни 2024 йил 12 август кунидан 2024 йил 24 сентяргача ҳисобланган 789 908,28 сўми суднинг 29.10.2024 йилдаги 4-1902-2402/7612-сонли ҳал қилув қарори билан асосли деб топилган бўлиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда ушбу суммани чегириб ташламасдан даъво суммасига қўшган ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилган кўринади. Бундай ҳолатда, даъво аризасида ундирилиши сўралган 78 614 723 сўм пенянинг 25.09.2024 йилдан 10.10.2025 йилга қадар, жами 376 кунга бўлган муддатга 0,5 фоиз (3 761 468,60 х 0,5 % х 376 кун = 7 071 432 сўм) пеня юзага келган ҳисобланади. Даъвогар томонидан пеня ҳисоблашда суднинг ҳал қилув қарори билан асосли деб топилган пеня чегириб ташлаб ҳисобламасдан (418-42=) кун учун ортиқча ҳисобланган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан пеня ҳисоб-китобини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилган. Хусусан, аслида даъвогар кўрсатган давр учун ҳисобланган пеня миқдори (3 761 468,60 х 0,5 % х 376 кун = 7 071 432 сўм) 7 071 432 сўмни ташкил этсада, бироқ даъвогар мазкур давр учун 71 543 291 сўм ортиқча пеня ҳисоблаган. Шу сабабли, суд даъво талабидаги 78 614 723 сўм пеня ундириш талабининг 7 071 432 сўм пен ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, қолган 71 543 291 сўм пеня ундиришга доир қисмини асоссиз деб баҳолаб, қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Шу боис, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабининг бир қисмини асоссизлиги учун қаноатлантиришдан рад этган бир вазиятда, пеня ундириш тўғрисидаги талабнинг 7 071 432 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, пенянинг асосли деб топилган қисмини иш материаллари билан биргаликда муҳокама этиб, қуйидаги тўхтамга келади. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисобланган 7 071 432 сўм қисми бўйича, тарафларнинг манфаатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси 17-бандига мувофиқ, давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари — етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган, мазкур модданинг иккинчи қисмида эса даъво талаби қисман ёки тўлиқ рад этилган тақдирда улардан давлат божи ундирилиши белгиланмаган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, пенянинг асосли деб ҳисобланган қисми бўйича давлат божи ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига юклатишни, шунингдек пеня ундириш талабининг асоссиз деб топилган ва шу сабабли рад қилинган 71 543 291 сўм қисми бўйича давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, бироқ Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 17-бандига мувофиқ, давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари — етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган, мазкур модданинг иккинчи қисмида эса даъво талаби қисман ёки тўлиқ рад этилган тақдирда улардан давлат божи ундирилиши белгиланмаганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божини ундирмасликни лозим топади. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,326,333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар *** фойдасига 1 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 141 428,64 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров