← Назад
Решение #2833996 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| зР ФК | 14 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21573-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар “АА”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 12 846 000 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм юридик хизмати
ҳаққи (зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили С.М.Хамдамова (ишончнома ва ордер асосида)нинг
иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2023 йил 15 ноябрда 241-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга сантехника маҳсулотлари (бундан
буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, топшириш, жавобгар эса
уни қабул қилиш ва маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 12 846 000 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 5.2-бандига асосан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 12 846 000 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм юридик хизмати
ҳаққи (зарар) ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга сантехика
маҳсулотлари етказиб берилганлиги, бу тарафлар ўртасида имзоланган
ҳисобварақ-фактура ва далолатнома билан тасдиқланганлиги, ҳозирда жавобгар
қарздорликни тўланмаганлиги боис даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда низо юзасидан муносабат
билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан, Маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи
— сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш
учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб
бериш юзасидан 2023 йил 15 ноябрда тузилган 241-сонли шартномага мувофиқ
даъвогар жавобгарга сантехника маҳсулотларини етказиб бериш, топшириш,
жавобгар эса уни қабул қилиш ва маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартноманинг умумий қиймати
112 000 000 сўмни ташкил этади.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар (сотиб олувчи) ушбу шартнома
имзоланган кундан бошлаб, маҳсулотнинг 95 фоизи миқдорида, қолган 5 фоиз
тўловни эса 30 банк иш куни ичида тўланиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 241-сонли шартнома бўйича 2024 йил
29 февралдаги 105-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 12 864 000 (ҚҚС билан
бирга) сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган тартибда
тўламаган ва 12 846 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 14 ноябрда
юборган 14/11-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар
ҳақини тўлаши лозим.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартномалар,
ҳисобварақ-фактура, ишончнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар мажбуриятини лозим
даражада бажармаганлиги боис даъвогар ҳуқуқини тиклаш учун “Gl b l L g l
dvis r” адвокатлик бюроси билан 2025 йил 14 ноябрда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
тўғрисида 53-сонли шартнома имзолаганлиги ва унга мувофиқ адвокатлик
фирмасининг ҳисоб рақамига 2025 йил 14 ноябрда 97-сонли тўлов
топшириқномаси билан 3 000 000 сўм тўловни амалга оширганлигини, бу унинг
зарари эканлигини баён қилиб, уни жавобгар ҳисобидан қоплаб беришни сўраган.
ФКнинг 14-моддасида агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда
тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган
зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги, зарар деганда, ҳуқуқи
бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари
(бой берилган фойда) тушунилиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-банди
биринчи қисмига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган ҳаражатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф
олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган
шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари
ҳам киради (ЎзР ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг
зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар,
иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган
харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни
бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг юридик ёрдам кўрсатиш учун тўланган
3 000 000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли деб ҳисоблайди
ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 12 846 000 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм
юридик хизмати ҳаққи (зарар), 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 238,
244, 418, 437-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 128,
170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 12 846 000 сўм асосий қарз, 3 000 000
сўм юридик хизмати ҳаққи (зарар), 412 000 сўм суд ҳаражати ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев