← Назад
Решение #2834011 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21672-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Э.Ғаниев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Якубов (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар АААААААнинг жавобгар – ААААААА
ҳисобидан 252 479 449 сўм асосий қарз, 52 515 725 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ААААААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар – ААААААА ҳисобидан 252 479 449 сўм асосий қарз, 52 515 725
сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят
Молия ва иқтисодиёт бошқармаси ва Ғазначилик бошқармаси жалб
қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил
11 декабрь куни профессионал медиатор С.К.Матниёзова иштирокида
тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув йўли билан ҳал
қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ҳам тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганлиги боис, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлиги боис, суд уларниг иштирокисиз суд мажлисини
ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга
низо
тарафлари
ўртасида
профессионал
медиатор
С.К.Матниёзова иштирокида 2025 йил 11 декабрь куни тузилган медиатив
келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида
тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно” – деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган
почта ва ВКА харажатини унинг зиммасида қолдиришни, тўланган 6 099 904
сўм давлат божини даъвогарнинг аризасига асосан қайтаришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ААААААА томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва
103 000 ВКА харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар ААААААА томонидан тўланган 6 099 904 сўм давлат божи
аризасига асосан қайтарилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов