← Назад
Решение #2834049 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| дор ФК | 470 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2502/4104-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар “ xxx” АЖнинг
жавобгар “
” ФХга нисбатан 20 290 471 сўм асосий қарз ва 863 207 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, тарафлар
иштирокисиз ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ xxx” АЖ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “
” ФХ (бундан кейин
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20 290 471 сўм асосий қарз ва
863 207 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар суд муҳокамасига қадар маълумотнома тақдим қилиб,
жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлигини маълум қилган.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан, ишни
тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр
энергиясини етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, “ xxx” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали
Муборак туман электр таъминоти корхонаси ва “
” ФХ ўртасида
180807-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида
шартнома тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, корхона (даъвогар)
тармоқлари орқали электр энергиясини истеъмолчига (жавобгар) етказиб
бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олади.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол
қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, 2025 йил 01 ноябрь ҳолатига кўра етказиб берилган электр
энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган асосий
қарздорлиги 20 290 471 сўм ва 863 207 сўм пеняни ташкил этган.
ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бу
миқдор ФК 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги
ПФ-5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда
истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш,
шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 8-бандига мувофиқ, истеъмолчиларга
энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат
тақдим этилган тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик
олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар
томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган
ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш
тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида
тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан электр энергияси етказиб
берилганлиги ҳамда жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга
оширилмаслиги натижасида қарздорлик юзага келганлиги, қарздорлик
бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топди.
Шунга кўра суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 850 932 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси
истеъмолчилари ва электр билан таъминловчи ташкилотлар ўртасида ўзаро
ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисобкитоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси
етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2
фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун
тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли суд даъво
аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган
мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб қилинган
пеня миқдорини 130 000 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118,
128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
” ФХ ҳисобидан даъвогар “ xxx” АЖ фойдасига 20
290 471 сўм асосий қарз, 130 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “
” ФХ ҳисобидан республика бюджетига 423 074 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова