← Назад
Решение #2834050 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| дор ФК | 470 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2502/4102-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова,
даъвогар “Xxxxx” АЖнинг жавобгар “УЗБЕКИСТОН” ФХга нисбатан 6 827
580 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Xxxxx” АЖ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “УЗБЕКИСТОН” ФХ
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 827 580 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига
асосан, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр
энергиясини етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, “Xxxxx” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали
Муборак туман электр таъминоти корхонаси ва “УЗБЕКИСТОН” ФХ
ўртасида 180066-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти
тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, корхона
(даъвогар) тармоқлари орқали электр энергиясини истеъмолчига (жавобгар)
етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз
вақтида тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол
қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, 01.11.2025 йил ҳолатига кўра етказиб берилган электр энергияси
учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган асосий қарздорлиги
6 827 580 сўмни ташкил этган.
ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бу
миқдор ФК 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги
ПФ-5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда
истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш,
шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 8-бандига мувофиқ, истеъмолчиларга
энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат
тақдим этилган тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик
олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар
томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган
ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш
тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси
етказиб берилганлиги ҳамда жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга
оширилмаслиги натижасида қарздорлик юзага келганлиги, қарздорлик
бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топди.
Шунга кўра суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра
жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 6 827 580 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни
рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74,
118, 2034 , 2035 -моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “«УЗБЕКИСТОН” ФХ ҳисобидан даъвогар “Xxxxx” АЖ
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “«УЗБЕКИСТОН” ФХ ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.Муқумова