Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/6574 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fa403264-a187-49b4-9a1e-564a009fd893 Claim ID PDF Hash d2e32b4ac92092e5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 172-моддаси ИПК 172 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 93-моддаси онуннинг 93 law
онунинг 108-моддаси онунинг 108 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
ИПК 42-моддаси ИПК 42 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/6574-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 15 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, аризачи “ ” МЧЖнинг қарздор “ ” МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили: xxx (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи xxxxx иштирокида, ўз биносида, видеоконфренцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи “ ” МЧЖ Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “ ” МЧЖни банкрот деб топишни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 сентябрдаги ажримига асосан “ ” МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши кўзғатилиб, кузатув жорий этилган. Муваққат бошқарувчи этиб Ш.Холмуродов тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили муваққат бошқарувчининг оғзаки илтимномасини рад қилишни, қонунчиликда белгиланган муддат тугаганлигини билдириб, ариза талабларини қўллабқувватлаб, қарздор томонидан қарздорликлар тўлиқ тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи кузатув натижалари бўйича якуний хисобот тақдим қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраш билан бирга, қарздорга қарздорликни бартараф қилиш учун бир кун муддат беришни сўради. Қарздор вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади, бироқ, танаффусга қадар суднинг 2025 йил 12 декабрь кунидаги суд муҳокамасида иштирок этган қарздор раҳбари қарздорликни бартараф этиш чораларини кўраётганлигини, 2025 йил 15 декабрь кунига қадар муддат берилса, қарздорликни тўлиқ қоплаб беришини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПК 172-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахслар танаффус эълон қилингунига қадар суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатда суд ишни қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, муваққат бошқурувчисининг кузатув натижалари бўйича ҳисоботи билан танишиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Суд бошқарувчиси томонидан “ ” МЧЖда кузатув тартибтаомили жараёнида 2025 йил 11 декабрь ҳолатида “ ” МЧЖ олдида 52 634 420 сўм қарздорликлари аниқланиб, кредиторлар реестри шакллантирилган ҳамда корхона тўлов қобилиятига эга эмаслиги сабабли тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида хулоса қилинган. Қонун 12-моддаси бешинчи қисмининг 5-хатбошисида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ёки қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган. Кредиторларнинг 2025 йил 26 ноябрдаги биринчи йиғилиши қарори билан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган. Қонуннинг 93-моддасида кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг биринчи йиғилишига ёхуд суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги назарда тутилган бўлиб, қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) томонидан суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида мурожаат келиб тушмаган. Шунингдек, Қонунинг 108-моддасида агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланса, ташқи бошқарув тартиб-таомили кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздор бўйича эса ваколатли давлат органининг аризаси асосида суд томонидан жорий этилиши назарда тутилган. Бу ҳолатда эса ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ёки суд бошқарувчиси томонидан аниқланган таҳлиллардан қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бирор-бир имкониятини аниқлашнинг имкони мавжуд эмас. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини эса қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Мазкур ҳолатда, суд ваколатли орган томонидан номзоди тақдим қилинган биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Холмуродов Шавкат Буриевични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Суд муваққат бошқарувчининг қарздорга аризачи олдидаги қарздорликни тўлаб бериш учун яна бир кун муддат бериш ҳақидаги илтимосномаси бўйича аризачининг илтимосномани рад қилиш ҳақидаги фикрини эшитиб, илтимосномани қаноталантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Сабаби, қарздорнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги бир неча илтимосномалари суд томонидан қаноатлантирилган бўлсада, қарздор томонидан берилган муддат мобайнида қарздорликлар тўлиқ қоплаб берилмаган. Зеро, ИПК 42-моддасида, ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши кераклиги қайд этилган. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 52, 141, 142моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 172, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: муваққат бошқарувчининг суд муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор “ ” МЧЖ банкрот деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “ ” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб биринчи тоифали суд бошқарувчи Холмуродов Шавкат Буриевич номзоди тасдиқлансин. Суд тугатиш бошқарувчиси Холмуродов Шавкат Буриевич зиммасига қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил этиш ва ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида асослантирилган хулоса тайёрлаш ва хулосани кредиторлар йиғилиши ҳамда судга тақдим этиш, шунингдек қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда 1 (бир) маротаба судга ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб бориш ҳамда якуний ҳисоботни 2026 йил 15 декабрга қадар тақдим этган ҳолда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш вазифаси юклатилсин. “ ” МЧЖ бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин. Қарздор “ ” МЧЖ ҳисобидан аризачи “ ” МЧЖ фойдасига олдиндан тўланган 563 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Қарздор “ ” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин. Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин. Ҳал қилув қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.А.Муқумова