Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12369 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID edfb603d-8393-4310-a217-81f608df48c2 Claim ID PDF Hash 9febf34a34bc16af... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 386-моддаси аролик кодекси 386 code_article
аролик кодексининг 377-моддаси аролик кодекси 377 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12369-сонли иқтисодий иш. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАНҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳар 2025 йил 15-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг, “Даъвогар номи”АТБ манфаатида, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 14287600 сўм ўтган кредит қарз, 5113300 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ундириш, сотиб олувчи ва банк ўртасида 02.12.2024 йил куни тузилган 11-сонли олди-сотди шартномасига мувофиқ, жавобгардан шартнома шартларини тўлиқ бажаришни яъни олди-сотди шартномаси шартлари асосида харид қилинган МАN GS 19400 давлат рақам белгиси 75872 V ни гаров таъминоти сифатида банк фойдасига гаровга қўйишни мажбурий тартибда таъминлаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” АТБ сурхондарё БХО (кейинги матнларда сотувчи деб номланади) ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ (кейинги матнларда сотиб олувчи деб номланади) ўртасида 02.12.2024 йил куни 11-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, банк томонидан сотиб олувчига МАN GS 19400 давлат рақам белгиси 75872 V ни сотиш ва мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи мулк қийматини график бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 02.12.2024 йилда тузилган қабул қилиш ва топшириш далолатномасига асосан Банк томонидан сотиб олувчига МАN GS 19400 давлат рақам белгиси 75872 V махсус техника воситаси топширилган. Жавобгар шартномага асосан, белгиланган график асосида тўловларни ўз вақтида тўламасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан тўловларни тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар хисобидан 14287600 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5113300 сўм муддати ўтган кредит фоизи ундириш, сотиб олувчи ва банк ўртасида 02.12.2024 йил куни тузилган 11-сонли олди-сотди шартномасига мувофиқ, жавобгардан шартнома шартларини тўлиқ бажаришни яъни олди-сотди шартномаси шартлари асосида харид қилинган МАN GS 19400 давлат рақам белгиси 75872 V ни гаров таъминоти сифатида банк фойдасига гаровга қўйишни мажбурий тартибда таъминлашни сўраган. Даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, судга тақдим қилинган ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса, қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Гарчанд, даъвогар даъво аризасида кредит қарзи ва кредит фоизи ундиришни сўраган ҳамда даъво талабини асослантириш мақсадида, Фуқаролик кодексининг 735, 736 ва 783-моддаларини қўллаган бўлсада, тарафлар ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, тарафлар олди-сотди шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари амалга оширилган. Фуқаролик кодексининг 386-моддасида, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Бундай ҳолда, асосий қарз ва фоиз ундириш лозим бўлади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” АТБ сурхондарё БХО (кейинги матнларда сотувчи деб номланади) ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ (кейинги матнларда сотиб олувчи деб номланади) ўртасида 02.12.2024 йил куни 11-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, банк томонидан сотиб олувчига МАN GS 19400 давлат рақам белгиси 75872 V ни сотиш ва мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи мулк қийматини график бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартномага асосан, белгиланган график асосида тўловларни ўз вақтида тўламасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Суд мажлисида даъвогар вакили тақдим қилган маълумотномага кўра, қарздорлик тўланмаганлиги аниқланди. Даъвонинг асосий қарз ва фоиз ундириш талаби ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундан ташқари, даъвогар - тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг 4.1.8-бандига асосан, жавобгар объект қабул қилиб олинганидан кейин 15 банк иш кунидан кечиктирмасдан объектни таъминот сифатида гаровга қўйиш мажбуриятини олган бўлсада, шартнома мажбуриятини бажармаганлигини асос қилиб, сотиб олувчи ва банк ўртасида 02.12.2024 йил куни тузилган 11-сонли олди-сотди шартномасига мувофиқ, жавобгардан шартнома шартларини тўлиқ бажаришни яъни олди-сотди шартномаси шартлари асосида харид қилинган МАN GS 19400 давлат рақам белгиси 75872 V ни гаров таъминоти сифатида банк фойдасига гаровга қўйишни мажбурий тартибда таъминлашни сўраган. Фуқаролик кодексининг 377-моддаси 6-бандига кўра, агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилиши белгиланган. Даъвогар Фуқаролик кодексининг 377-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда судга мурожаат қилиши лозим бўлсада, гаровга қўйишни мажбурий тартибда таъминлаш талаби билан судга мурожаат қилган. Бу ҳолатда, суд даъвонинг МАN GS 19400 давлат рақам белгиси 75872 V ни гаров таъминоти сифатида банк фойдасига гаровга қўйишни мажбурий тартибда таъминлаш талабини рад қилишни лозим ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 14287600 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 5113300 сўм муддати ўтган фоиз, 41200 сўм почта харажати, шунингдек, ИПКнинг 118моддасига асосан, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 412000 сўм, даъвогар ҳисобидан 4120000 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 234, 236, 377, 386-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларига асосан, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар Даъвогар номи АТБ фойдасига, жавобгар “Жавоҳир Файз сервис”МЧЖ ҳисобидан 14287600 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 5113300 сўм муддати ўтган фоиз ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Республика бюджетига жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 412000 сўм, даъвогар Даъвогар номи АТБ ҳисобидан 4120000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова