← Назад
Решение #2834081 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 15 декабрь
4-1501-2501/18841-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Маматожиев
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончнома асосида) ****, жавобгар жамият раҳбари Б.Боҳодировларни
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти
ҳудудий бошқармасининг АТБ “МдкгокгеёйЪапк” манфаатида жавобгар
«А1го81уоЪ1агт» масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгар
“А1го81уоЪ 1аг1х уа ке1а)ак” маъсулияти чекланган жамиятидан жами 1 741
000 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига
қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси АТБ “М1кгокгеёИЪапк” манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «Айш^уоЪЪагт» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1 589 000 000 сўм асосий қарз, 152 000 000 сўм фоиз, жами 1 741
000 000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, қўшимча жавобгар
“А1го81уоЪ 1апх уа ке1а)ак” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли
Фарғона шаҳар, Афросиёб МФЙ, Ободлик (Т.Шодиева) кўчаси 10-уйда
жойлашган нотурар (тўйхона ва меҳмонхона бино-иншоотлари) 8 664,84
кв.метр ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан навбатдаги ипотекага
қаратишни ҳамда дастлабки реализация нархини 2 750 000 000 сўм қилиб
белгилашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил 15
декабрь куни тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув
йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз
кўрсатмаларини баён қилиб, низо келишув йўли билан ҳал қилинганлиги
сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган.
Шунга кўра, судга низо тарафлари ўртасида 2025 йил 15 декабрь куни
тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос
ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилади”, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган
ҳоллар мустасно” - деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга
асосан,
суд
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар АТБ “М1кгокгебИЬапк” томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Т.Маматожиев