← Назад
Решение #2834085 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9894-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида даъвогар Чет эл капитали
иштирокидаги «
» АТБнинг жавобгар «
» МЧЖ ҳамда қўшимча
жавобгар «
» МЧЖларга нисбатан кредит қарздорликларини ундириш,
ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳамда гаров мулкининг кимошди
савдосидаги бошланғич сотиш нархини белгилаб бериш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
(ишончнома асосида)
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги «
» АТБ (кейинги
ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар «
» МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар «
» МЧЖ
ҳисобидан солидар тартибда 2025 йил 14 мартдаги №213-сонли кредит
шартномаси бўйича кредит асосий танидан 561 597 179 сўм, кредит фоизидан
35 382 391 сўм, муддати ўтган кредит тани ва муддати ўтган фоизи тўловлари
кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенядан 13 337 193 сўм, жами
610 316 763 сўм; 2025 йил 17 мартдаги №217-сонли кредит шартномаси
бўйича кредит асосий танидан 280 798 590 сўм, кредит фоизидан 17 691 195
сўм, муддати ўтган кредит тани ва муддати ўтган фоизи тўловлари
кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенядан 6 668 596 сўм, жами
305 158 381 сўм; иккала кредит шартномаси бўйича жами 915 475 144 сўмни
ундириш, ундирувни жавобгар «
» МЧЖга тегишли бўлган Чироқчи
тумани, Чироқчи МФЙ, Мустақил юрт кўчаси 1а-уйда жойлашган “Савдо
дўконлари” ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратиб,
кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархини белгилаб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво талабларини қўллабқувватлаб, судга даъво аризаси киритилгандан кейин ҳам қарздорлик
тўланмаганлигини, қарздорлик миқдори ошганлигини, кредит шартномалари
юзасидан қарздорлик тўғрисида маълумотнома тақдим этиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгарлар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан, суд
ишни жавобгарлар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга
кўра тарафлар ўртасида 2025 йил 14 мартдаги №213-сонли ёпиқ линияли
кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгар «
» МЧЖга айланма
маблағларни тўлдириш мақсадида қурилиш материаллари сотиб олиш учун
36 ой муддатга, яъни 2028 йил 14 мартгача, 3 ойлик имтиёзли давр асосида
йиллик 26 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 600 000 000 сўм кредит
ажратиши, жавобгар эса кредитнинг асосий қарз суммаси ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада қайд этилган муддатда ва шартлар
асосида қайтаришга келишилган.
Кредит шартномасининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун
2025 йил 14 мартдаги 213/1-сонли Кафиллик шартномасига асосан қўшимча
жавобгар «
» МЧЖнинг 600 000 000 сўмлик кафиллиги, шунингдек
2025 йил 14 март кунидаги Ипотека шартномасига асосан жавобгар «
»
МЧЖга тегишли бўлган Чироқчи тумани, Чироқчи МФЙ, Мустақил юрт
кўчаси 1а-уйда жойлашган “Савдо дўконлари” ердан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга гаровга тақдим қилинган.
Гаровга қўйилган мулк тарафларнинг келишуви билан 750 000 000
сўмга баҳоланган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар «
» МЧЖ ўртасида 2025 йил 17
март кунида 217-сонли ёпиқ линияли кредит шартномаси тузилган бўлиб,
унга кўра даъвогар жавобгарга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид
бўлмаган исталган мақсадларда фойдаланиш мақсадида 36 ой муддатга, яъни
2028 йил 17 мартгача, 3 ойлик имтиёзли давр асосида йиллик 26 фоиз устама
ҳақ тўлаш шарти билан 300 000 000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса
кредитнинг асосий қарз суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада
қайд этилган муддатда ва шартлар асосида қайтаришга келишилган.
Кредит маблағлари қайтарилиши таъминоти сифатида 2025 йил
17 март кунидаги 217/1-сонли Кафиллик шартномасига биноан, «
»
МЧЖнинг 300 000 000 сўмлик кафиллиги ҳамда 2025 йил 17 март кунидаги
Ипотека шартномасига асосан жавобгар «
» МЧЖга тегишли бўлган
Чироқчи тумани, Чироқчи МФЙ, Мустақил юрт кўчаси 1а-уйда жойлашган
“Савдо дўконлари” ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга
навбатдаги гаровга тақдим қилинган.
Гаровга қўйилган мулк тарафларнинг келишуви билан мазкур кредит
таъминоти сифатида 375 000 000 сўмга, жами мажбуриятлар бўйича умумий
гаров қиймати 1 125 000 000 сўмга баҳоланган.
Даъвогар кредит шартномалари шартларини бажариб, жавобгарга
кредит маблағларини тўлиқ ажратиб берган.
Лекин, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш
жадвали (графиги)ни бузиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизи, пенядан
бўлган қарзини тўламасдан келган.
2
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу
параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у
кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда
ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФК 281-моддасининг учинчи қисмига биноан, гаровга қўйилган молмулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва
гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади.
ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддаси кафилнинг жавобгарлиги бўйича, қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
беради, деб белгиланган.
Кафиллик шартномаларининг 3.2-бандига мувофиқ, қарз олувчи
томонидан кредит шартномасидаги кафиллик билан таъминланган
мажбуриятлар, шу билан бирга, унга киритилган барча қўшимчалар ва
ўзгаришлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда кафил қарз
олувчи билан барча мол-мулклари билан солидар тартибда бир хил ҳажмда
жавобгар бўлади, асосий қарзни тўлаш, кредитдан фойдаланганлик учун
фоизларни тўлашЮ устама, неустойка ва комиссиялар, қарзни олувчининг
мажбуриятларни бажармаслик ва лозим даражада бажармаслик оқибатида
юзага келган кредиторнинг бошқа зарарларни қоплаш шулар жумласидан.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суди) суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
3
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик
учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда
судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси,
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган
ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари
зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти
томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда
фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш
даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларининг 4.4-бандида,
шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчи томонидан олинган кредит у
томонидан шартномага илова тариқасида белгиланган (кредитни тани ва
фоизларини тўлаш жадвали) тўлов жадвалига мувофиқ қайтарилиши
лозимлиги келтирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графиги бўйича кредит тани ва
фоизлари белгиланган муддатларда тўлаб берилмаган.
Мазкур ҳолатда жавобгар «
» МЧЖ томонидан судга даъво
аризаси тақдим этилган санада кредит шартномасининг ажралмас қисми
ҳисобланган кредитнинг тўлов жадвали бўйича тўловларни амалга ошириш
муддатлари мунтазам бузиб келиниб, кредит тўловлари тўланмасдан
келинган.
Даъвогар вакилининг судга тақдим этган 2025 йил 15 декабрдаги
маълумотномасига асосан, жавобгарнинг иккита кредит бўйича жами кредит
қарздорлиги 937 199 531 сўмни ташкил этади.
Қўшимча жавобгар «
» МЧЖ томонидан иккита кредит шартнома
бўйича жами 900 000 000 сўмлик кафиллик тақдим қилинган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2301/7638-сонли иши
бўйича ҳал қилув қарори билан жами 119 661 377 сўм кредит қарздорлиги
«
» МЧЖ ва «
» МЧЖлардан кафиллик шартномаларига асосан
солидар тартибда ундирилган.
Шунга кўра суд, даъвонинг жавобгар «
» МЧЖ ҳисобидан 2025
йил 14 мартдаги №213-сонли кредит шартномаси бўйича кредит асосий
танидан 561 597 179 сўм, кредит фоизидан 35 382 391 сўм; 2025 йил 17
мартдаги №217-сонли кредит шартномаси бўйича кредит асосий танидан
280 798 590 сўм, кредит фоизидан 17 691 195 сўм, шундан иккита кредит
шартномаси бўйича қўшимча жавобгар «
» МЧЖ ҳисобидан жами
кредит асосий танидан 780 338 623 сўмни (900 000 000 - 119 661 377) солидар
тартибда ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги жавобгар «
» МЧЖга
тегишли бўлган Чироқчи тумани, Чироқчи МФЙ, Мустақил юрт кўчаси 1ауйда жойлашган “Савдо дўконлари” ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан бирга қаратиш талабларини қаноатлантиришни ҳамда гаровга
қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархини
4
тарафлар ўртасидаги келишувга асосан 1 125 000 000 сўм деб белгилашни
лозим топади.
Даъвогар даъво аризасида жавобгарлар ҳисобидан солидар тартибда
жами 20 005 789 сўм (№213-сонли кредит шартномаси бўйича 13 337 193
сўм, №217-сонли кредит шартномаси бўйича 6 668 596 сўм) пеня ундиришни
ҳам сўраган.
Кредит шартномаларининг 8.3-бандида, қарз олувчи кредит
тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган
қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун банкка
муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз
тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлаши қайд этилган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФК 333-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласида
белгиланишича, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан кредит тўловларини амалга
ошириш борасидаги мажбуриятлар кечиктирилганлиги боис даъвогарнинг
пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлсада, суд талаб қилинган пеня
миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди
ва пеня миқдорини №213-сонли кредит шартномаси бўйича 2 000 000 сўмга,
№217-сонли кредит шартномаси бўйича 1 000 000 сўмга, жами 3 000 000
сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва
5
рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118,
128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «
» МЧЖ ҳисобидан даъвогар Чет эл капитали
иштирокидаги «
» АТБ фойдасига 2025 йил 14 мартдаги №213-сонли
кредит шартномаси бўйича кредит асосий танидан 561 597 179 сўм, кредит
фоизидан 35 382 391 сўм, 2 000 000 сўм пеня; 2025 йил 17 мартдаги №217сонли кредит шартномаси бўйича кредит асосий танидан 280 798 590 сўм,
кредит фоизидан 17 691 195 сўм, 1 000 000 сўм пеня, жами 898 469 355 сўм,
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, шундан иккита кредит
шартномаси бўйича қўшимча жавобгар «
» МЧЖ ҳисобидан
780 338 623 сўм солидар тартибда ундирилсин.
Ундирув гаровдаги жавобгар «
» МЧЖга тегишли бўлган
Чироқчи тумани, Чироқчи МФЙ, Мустақил юрт кўчаси 1а-уйда жойлашган
“Савдо
дўконлари”
(UzK D
тизимидаги
кадастр
рақами
18:09:41:02:02:0151/0003) ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга
қаратилсин.
Гаровга қўйилган “Савдо дўконлари” биносининг ердан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга кимошди савдосидаги бошланғич сотиш
нархи 1 125 000 000 сўм этиб белгилансин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «
» МЧЖдан республика бюджетига 18 309 503 сўм
давлат божи ундирилсин.
6
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.А.Муқумова
7