← Назад
Решение #2834091 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 169 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 958 символов
4-2303-2502/1260-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Нукус шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, даъвогар
вакили жамият ҳуқуқшуноси Б.А*** (2025 йил 17 сентябрь кунги
122-сонли ишончнома)нинг иштирокида, даъвогар “ *** Y*** Q***”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “U*** Y*** Q***” масъулияти
чекланган жамиятидан 184 870 771,55 сўм асосий қарзини ва 62 856 062,33
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ *** Y*** Q***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“U*** Y*** Q***” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
184 870 771,55 сўм асосий қарзини ва 62 856 062,33 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаблари ва
жавобгарнинг қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар билан тўлиқ
тасдиқланишини, лекин жавобгар қарзларини тўлаб бермаётганлигини
маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади, лекин судга пеня
миқдорини камайтириш тўғрисида илтимосномасини тақдим қилди.
Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва жавобгарнинг
илтимосномасини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
2
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
16 июнь куни асфальт маҳсулотини тайёрлаб бериш тўғрисида
АБЗ/2-сонли электрон шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг
1.1-бандига асосан “маҳсулот тайёрлаб берувчи” ўзининг битум ва турли
фракциялардаги шебень маҳсулотлари ҳисобидан тегишли ҳужжатлар
асосида “харидор”нинг талабнома буюртмасига кўра, калькуляция ва
сертификатларга асосан асфальтобетон маҳсулотини тайёрлаб бериш,
1.2-бандига асосан “харидор” ушбу асфальтобетон маҳсулотини қабул қилиш
ва олинадиган маҳсулот учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш
мажбуриятларини олишган.
Ушбу шартномага асосан ҳамда тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактуралар ва юк хатларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга
жами 534 870 771,55 сўмлик асфальтобетон маҳсулотлари етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақфактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни
тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун 350 000 000
сўм тўлаб берилиб, қолган 184 870 771,55 сўми тўлаб берилмаганлиги боис
даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 7 октябрь куни 129-сонли
талабнома йўлланган. Лекин жавобгар томонидан огоҳлантириш хати ижро
қилинмасдан, оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
3
Шу боис, суд даъво талабининг ушбу қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 184 870 771,55
сўм қаризини ундиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 62 856 062,33 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Жавобгар эса 2025 йил 10 декабрь кунги 211/25-сонли илтимоснома
билан мурожаат қилиб, пеня миқдорини камайтиришни сўраган.
Шартноманинг 5.2-бандида “харидор” олган маҳсулоти учун ушбу
шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган муддатда пулини тўламаса ҳар бир
ўтказган кун учун “маҳсулот тайёрлаб берувчи”га олинган маҳсулот нархини
тўланмасдан турган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, лекин
пеня суммаси маҳсулот умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги
кераклиги назарда тутилган.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
ИПК 169-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш
муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва
илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд
томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади.
Суд жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини
ҳамда пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир
4
кўрсатиши мумкинлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга
олиб, жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни, пеняни 12 500 000
сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини
тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 2025 йил 29 октябрь куни
ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилган 253028707369инвойс рақамли тўлов квитанцияси орқали 4 954 537 сўм давлат божи ва шу
кунги 253025537296-инвойс рақамли тўлов квитанцияси орқали 42 100 сўм
почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 4 954 537 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 169, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “U*** Y*** Q***” масъулияти чекланган жамиятининг 2025
йил 10 декабрь кунги 211/25-сонли илтимосномаси қаноатлантирилсин.
5
Жавобгар “U*** Y*** Q***” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “ *** Y*** Q***” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига
184 870 771,55 сўм асосий қарз, 12 500 000 сўм пеня, иш учун тўланган
4 954 537 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Қ.О.Хожамуратов