Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3964 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый En rg g r nt l uks
Source ID 945745b7-a30e-42ab-8768-667ccf0010d2 Claim ID PDF Hash 8267d0da3844ed0f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФК 377-моддаси ФК 377 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3964-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 15 декабрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Жамилов раислигида, С.Тўхтаевнинг котиблигида, ТИФ “Миллий банк” АЖ вакиллари А.Облоқулов, Ф.Ахмедов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ТИФ “Миллий банк” АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “En rg g r nt l uks” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан гаров шартномаси тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ТИФ “Миллий банк” АЖ (бундан буён матнда банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва жавобгар “En rg g r nt l uks” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан гаров шартномаси тузишга мажбур қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган банк вакиллари ариза тақдим этиб, даъво талабини ўзгартиришни, 2018 йил 26 июлдаги 158/2018-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарнинг хусусий мулки бўлган Ғиждувон тумани Саидкент МФЙ, Саидкент кўчаси 524к-контурдан жами 1,7 гектардан иборат иссиқхона мажмуаси қурилиш учун ажратилган ер майдонини доими фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга тақдим қилиш тўғрисидаги гаров шартномасини тузишга мажбурлашни сўраган. ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмига асосан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, тараф вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг аризасини иш юритишга қабул қилишни ва қаноатлантиришни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 26 июлда 158/2018-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра банк филиали жавобгарга иссиқхона фаолиятини ташкил этиш учун 500 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредитдан шартномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш ҳамда кредитни қайтариш графигига амал қилган ҳолда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, банк филиали томонидан жавобгарга тегишли мемориал ордерга асосан 500 000 АҚШ доллари кредит ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 9.1-бандига асосан ажратилган кредитнинг қайтарилиш таъминоти сифатида жавобгар Ғиждувон тумани СОктари ҚФЙ(Саидкент МФЙ) ҳудудидан 524к-контурдан жами 1,7 гектар ер майдонини, 250 000 АҚШ долларига келишилган иссиқхона комплексини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга тақдим қилиши белгиланган. Жавобгар томонидан иссиқхона гаровга қўйилган бўлсада, унга тегишли ер майдони эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 13-бандида берилган тушунтиришга кўра, шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бўйин товлаган ҳолда, бошқа тараф шартнома тузишга мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, даъво талаблари нафақат бутун шартномага, балки унинг айрим шартларига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Даъвогар даъво аризасига тузишга мажбур этилган шартнома лойиҳасини илова қилиши шарт. Шу боис банк судга мурожаат этиб, жавобгарни гаров шартномаси тузишга мажбурлашни сўраган ва даъво аризасига тузишга мажбур этилган шартнома лойиҳасини илова қилган. ФК 377-моддасининг биринчи-тўртинчи қисмларига кўра, ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак. Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиш оферта (шартнома лойиҳаси) йўллаган тараф учун мажбурий бўлган ва унга ўттиз кун мобайнида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси юбориладиган ҳолларда бу тараф келишмовчиликлар баённомасини олган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга шартномани унинг таҳририда қабул қилишини ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этишини билдириши шарт. Келишмовчиликлар баённомаси рад этилганида ёки уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги билдириш кўрсатилган муддатда олинмаганида келишмовчиликлар баённомасини йўллаган тараф шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. Юқорида қайд этилганидек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларига кўра, жавобгар кредит ҳисобига сотиб олинган иссиқхона комплексини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга тақдим этиш мажбуриятини олган бўлса-да, ушбу ер участкаси гаровга тақдим этилмаган. Бунинг натижасида банк жавобгар кредит ҳисобига сотиб олган иссиқхона комплексини у эгаллаган ер майдони билан биргаликда ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга тақдим этиши бўйича гаров шартномаси лойиҳасини жавобгарга тақдим этиб, ушбу шартномани имзолаб беришни сўраган. Бироқ, банкнинг ушбу талаби оқибатсиз қолдирилган ва юқоридаги ер майдони гаровга тақдим этилмаган ва бу ҳақда гаров шартномаси расмийлаштирилмаган. ФК 377-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Демак, мазкур ҳолатда банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит шартномаси шартларини бузганлиги, тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланганлигини инобатга олиб, тараф вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ р o р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин ва қаноатлантирилсин. Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “En rg g r nt l uks” масъулияти чекланган жамияти даъвогар ТИФ “Миллий банк” АЖ ўртасида тузилган 2018 йил 26 июлдаги 158/2018-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарнинг хусусий мулки бўлган Ғиждувон тумани Саидкент МФЙ, Саидкент кўчаси 524к-контурдан жами 1,7 гектардан иборат иссиқхона мажмуаси қурилиш учун ажратилган ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга тақдим қилиш тўғрисидаги гаров шартномаси тузишга мажбур қилинсин. Жавобгар “En rg g r nt l uks” масъулияти чекланган жамиятидан: - даъвогар ТИФ “Миллий банк” АЖ фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья О.Жамилов