← Назад
Решение #2834118 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 597 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9846-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
М.Хушнаеванинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ xxx” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар « xxx» фермер хўжалигига нисбатан даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили xxxx (ишончнома асосида) иштирокида
(жавобгар иштирокисиз) Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ xxx” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар « xxx» фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади)дан 137 409 000 сўм қарз, 13 740 900 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўланганмалигини
билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
ва жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 28 апрелда 20/054-183-сонли лизинг шартномаси имзоланган бўлиб, шартнома шартига кўра
даъвогар жавобгарга “D min t r-130” русумли 1 дона ғалла уриш
комбайнини жавобгарнинг буюртмаси асосида “ЎзКЛАССАгро” қўшма
корхонасидан даъвогарнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб
этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиши ва
жавобгарга 10 йил муддатга 7,5 фоиз лизинг маржаси билан лизинга бериши,
1
жавобгар кўрсатилган муддатларда ва миқдорда лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олишган.
Тарафлар ўртасидаги 2020 йил 1 июлдаги келишувга кўра,
шартноманинг 3.3 ва 3.4-бандларига ўзгартириш киритилиб, лизинг фоизи 18
фоиз миқдорида белгиланиши ва лизинг муддати 5 йил муддатга тенг деб
белгиланишига келишилган.
Тарафлар ўртасидаги 2022 йил 1 апрелдаги келишувга кўра, лизинг
муддати лизинг объекти топширилган кундан бошлаб 10 йил муддатга тенг
деб белгиланиши кўрсатилган.
Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар 2020 йил
10 июндаги 20/148-сонли ва “Лизинг объектини қабул қилиб олиштопшириш далолатномалари билан лизинг объекти тегишли ҳужжатлари
билан бут ва соз ҳолда жавобгарга топширган.
Жавобгар томонидан лизинг объекти қабул қилиб олинган бўлса-да,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома иловасида келтирилган лизинг
тўловлари графиги бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмасдан
2025 йил 1 ноябрь ҳолатига жами 137 409 000 сўм қарздорлик тўланмасдан
келган.
Ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида
қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФК 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг
объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек
лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
2
ФК 597-моддасига асосан агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши,
мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
“Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
22-моддасига мувофиқ лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти
қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг
берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига
тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари
ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра, лизинг
объектининг нархи Сотувчи томонидан белгиланган бўлиб, 1 228 200 000
сўмни ташкил этиши белгиланган.
Шартномнинг 4.3-бандида, лизинг тўловлари ушбу шартноманинг
ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги
асосида дифференциал усулида ҳисобланади ва лизинг объекти лизинг
олувчига топширилган кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг
охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб берилиши қайд этилган.
Бироқ,
жавобгар
томонидан
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартномаларга мувофиқ тасдиқланган график тўловлари жадвали бўйича
2025 йил 1 ноябрь ҳолатига шартнома бўйича 137 409 000 сўм қарздорлик
тўланмасдан қолган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан
137 409 000 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва
уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 13 740 900 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, Лизинг
олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленуми томонидан
2007 йил 15 июнда қабул қилинган “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
3
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Бинобарин, жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш
борасидаги мажбуриятлар кечиктирилганлиги ҳолатида даъвогар томонидан
пеня миқдори асосли ҳисобланган бўлсада, суд талаб қилинган пеня
миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб тарзда 2 000 000
сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 137 409 000 сўм асосий
қарз, 2 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ва республика
бюджетига 3 022 998 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар « xxx» фермер хўжалигидан даъвогар “ xxx” акциядорлик
жамияти фойдасига 137 409 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 41 200
сўм почта харажати;
Республика бюджетига 3 022 998сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
4
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.А.Муқумова
5