← Назад
Решение #2834120 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 248 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 16 декабрь
4-1505-2502/9354-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Хамза экспо арт текстил” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб,
жавобгар АТБ “Агробанк” ҳисобидан 2021 йил 25 мартдаги кредит
шартномасининг 8.3-8.5-бандларига риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз
пеня ҳисобланиб ушлаб қолинган 7582 АҚШ доллари миқдоридаги
маблағларни қайтариб ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Ф.Хожибоев
(ишончнома
асосида),
жавобгар
вакили
Х.Каримов
(ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) палата аъзоси “Хамза
экспо арт текстил” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, АТБ “Агробанк” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 2021 йил 25 мартдаги кредит шартномасининг 8.3-8.5-бандларига
риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз пеня ҳисобланиб ушлаб қолинган
7582 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни қайтариб ундириб беришни
сўраган.
Палата даъво аризасида мазкур иқтисодий ишни ўз вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд ишни палата вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво ариза бўйича тушунтириш бериб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, ушбу ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил март
ойида кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан жавобгар
томонидан даъвогарга 475842 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Мазкур шартноманинг 8.3-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида
қайтарилмаганда, қарз олувчи банкга кечиктирилган кечиктирилган ҳар бир кун
учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ва фоизлар суммасининг
0,1 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси
ўтказиб берилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги
белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.5-бандида шартнома
бўйича юзага келадиган низолар қонунчиликка асосан банк юридик манзили
бўйича ҳудудда жойлашган иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилиши
белгиланган.
Бироқ, жавобгар тарафлар ўртасида 7582 АҚШ доллари миқдорида
пеняни тўлаш бўйича низо мавжуд бўлган холда суд тартибида низони ҳал
этиш чорасини кўрмасдан, даъвогарнинг мажбурият бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги учун айби бор ёки йўқлиги исботланмасдан,
дастлаб муддати ўтган фоиз ва асосий қарз суммаларини ушлаб қолиш
чораларини кўрмасдан 7582 АҚШ доллари миқдорида пеня ҳисоблаб
даъвогардан ушлаб қолинган.
Даъвогар жавобгарнинг ушбу хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, палата
орқали судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ҳисобидан кредит
шартномасининг 8.3-8.5-бандларига риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз
пеня ҳисобланиб ушлаб қолинган 7582 АҚШ доллари миқдоридаги
маблағларни қайтариб ундириб беришни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 260-моддасига кўра, агар қарздор мажбурият
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар
бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
ФКнинг 248-моддасига кўра, амалга оширилган тўлов суммаси пул
мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганда, бошқа келишув
бўлмаса, у энг аввало, кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини,
сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса — қарзнинг асосий суммасини
узади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар
мустасно. Агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчи жисмоний шахсга
ёки қарз олувчи тадбиркорлик субъектига ажратилган микроқарз ёки кредит
бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи
қуйидаги навбатда қопланади: 1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик
ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда; 2) жорий давр учун
ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;
3) неустойка (жарима, пеня); 4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ
бўлган бошқа харажатлари.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги
мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Баён этилганларга кўра суд, жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисобидан
ушлаб қолинган 7582 АҚШ доллари миқдоридаги пеняни ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгар томонидан асоссиз ундириб
олинган 7582 АҚШ доллари миқдоридаги пеняни қайтариб ундириб бериш
ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан пеня сифатида ушлаб қолинган 7582 АҚШ
доллари ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво судга тақдим қилинган санада
1 АҚШ долларининг сўмдаги курси 12072,03 сўмга ҳисоблаган ҳолда, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 1 830 602,62 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ҳисобидан даъвогар
“H
Z E O R
EKS IL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
7582 АҚШ доллари ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ҳисобидан республика
бюджетига 1 830 602,62 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Риштон тумани
2025 йил 16 декабрь
4-1505-2502/9354-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Хамза экспо арт текстил” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб,
жавобгар АТБ “Агробанк” ҳисобидан 2021 йил 25 мартдаги кредит
шартномасининг 8.3-8.5-бандларига риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз
пеня ҳисобланиб ушлаб қолинган 7582 АҚШ доллари миқдоридаги
маблағларни қайтариб ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Ф.Хожибоев
(ишончнома
асосида),
жавобгар
вакили
Х.Каримов
(ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд