Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20708 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 032ee411-faff-4d15-90cb-ef56c95526d8 Claim ID PDF Hash 1cf71a9898a60006... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 15 декабрь 4-1501-2502/20708-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Назаров (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари А.Эркабоев (паспорт асосида)лар иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси АТ “************” АЖ манфаатида жавобгар – “************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 56 281 329 сўм кредит қарздорлиги ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси АТ “************” АЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 56 281 329 сўм кредит қарздорлиги ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича жавобгар билан медиатив келишув тузилганлиги учун даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари даъво аризаси бўйича даъвогар билан медиатив келишув тузилганлиги учун даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга зид эмаслигини, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АТ “************” АЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья: С.Махмудова