← Назад
Решение #2834178 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/ХХХХ-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил ХХ
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
"Даъвогар номи" АЖнинг жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалигидан
22.424.661,46 сўм асосий қарз ва 11.212.330,73 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ж.Болтабоев (ишончнома
асосида)нинг иштирокларида, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
"Даъвогар номи" АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Жавобгар номи” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 22.424.661,46
сўм асосий қарз ва 11.212.330,73 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида берган тушунтиришида даъвони
қувватлаб, қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилмаганлигини билдирди ва
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган.
Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 04 январь куни 340003сонли шартнома тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши, жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган.
Шу асосда, даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ
орқали етказиб бериб келган. Лекин, истеъмол қилинган электр энергиясининг
ҳақини жавобгар даъвогарга тўлаб бормаган.
Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгар истеъмол қилган электр энергиясининг ҳақини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарзни узиш
чораларини кўрмаган ҳамда қарз бўйича тўловни амалга оширганлигини
тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган.
ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларида жавобгарнинг ҳақиқатан ҳам электр энергиясини
истеъмол қилиб келганлигини ва электр энергиясидан қарзи мавжудлигини
тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Шу сабабли, суд қарздорликни ундиришни асосли деб топади ва даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 11.212.330,73 сўм пеня
ундириш талаби ҳам қўйилган.
Шартноманинг 3.12-банди 4-хатбошисида ҳисоб-китоб ойидан кейинги
календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва
тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган
корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади. Бунда пенянинг
умумий миқдори муддати ўтган қарздорликнинг 50 фоизидан ошмаслиги
лозимлиги қайд этилган.
Шу асосда, даъвогар жавобгардан пеня талаб қилишга ҳақли ва пеня
миқдори тўғри ҳисобланган.
ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, тарафларнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг 2.300.000 сўмини
ундиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосланиб, даъвогарга жавобгардан 22.424.661,46 сўм
асосий қарз, 2.300.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажатини ундириш,
давлат божини жавобгар зиммасига юклаш лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар "Даъвогар номи" АЖ фойдасига 22.424.661,46 сўм асосий
қарз, 2.300.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати;
-бюджетга 672.739,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов