← Назад
Решение #2834183 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 353 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 16 декабрь
4-1505-2501/9356-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Хамза экспо арт текстил” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб,
жавобгар АТБ “Агробанк” ҳисобидан 2022 йил 18 майдаги 28-сонли кредит
шартномасининг 3.5, 10.3-10.6-бандларига риоя қилмасдан тегишли суд
қарорисиз пеня ҳисобланиб ушлаб қолинган 428 481 682 миқдоридаги
маблағларни қайтариб ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Ф.Хожибоев
(ишончнома
асосида),
жавобгар
вакили
Х.Каримов
(ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) палата аъзоси “Хамза
экспо арт текстил” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, АТБ “Агробанк” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 2022 йил 18 майдаги 28-сонли кредит шартномасининг 3.5, 10.310.6-бандларига риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз пеня ҳисобланиб
ушлаб қолинган 428 481 682 сўм миқдоридаги маблағларни қайтариб ундириб
беришни сўраган.
Палата даъво аризасида мазкур иқтисодий ишни ўз вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд ишни палата вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
даъво талабларини қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъво аризасига ўз эътирозларини баён
этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, ушбу ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
18 май куни 28-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага
кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 12 500 000 000 сўмлик кредит маблағи
ажратилган.
Жавобгар томонидан даъвогар ҳисобидан 428 481 682 сўм пеня ундириб
олинган. Даъвогар жавобгарнинг ушбу хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб,
палата орқали судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ҳисобидан 2022 йил
18 май куни тузилган 28-сонли кредит шартномасининг 3.5, 10.3-10.6—
бандларига риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз пеня ҳисобланиб, ушлаб
қолинган 428 481 682 сўм маблағни қайтаришни ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар даъво талабига асос сифатида тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 3.5, 10.3 ва 10.6-бандларини баён этган.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур кредит шартномасининг 3.5-бандига
кўра, мазкур шартнома шартларига асосан ҳисобланган фоиз, комиссия ва
бошқа тўловлар мемориал ордер орқали қуйидаги кетма-кетликда “Қарз
олувчи”нинг ҳисобварағидан ундириб олинади (картотека 2 қарздорлиги
мавжуд бўлмаган ҳолларда):
а) банк чиқимлари(ташкиллаштириш комиссия, почта, суд ҳаражатлари ва
бошқалар);
б) кредит бўйича тўлов муддати ўтган фоизлар, комиссия тўловлари ва
пенялар;
в) кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарзлар;
г) муддатли фоизлар комиссия тўловлари;
д) кредит бўйича муддатли қарзлар.
Шартноманинг 10.3-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида
қайтарилмаганда қарз олувчи банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз
муддатида қайтарилмаган кредит ёки фоизлар суммасининг 0,2 фоиз миқдорида
пеня тўлашлиги, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган
сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Тарафлар
ўртасида тузилган шартноманинг 10.6-бандида шартнома бўйича юзага
келадиган низолар қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси судлари
томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Бироқ, шартноманинг 3.7-бандида, қарз олувчи томонидан кредит бўйича
асосий қарз, фоиз тўлови ҳамда ҳисобланган жарима ва пеняларни тўлаш
муддати ўтказиб юборилганда, банк қарз олувчининг асосий валюта ёки сўм
ҳисобварағидан, иккиламчи ҳисобварағларидан (шу жумладан, бошқа
банкларда очилган иккиламчи ҳисобварағларидан) керакли суммани акцептсиз
тартибда ундириш учун тўлов талабномаларини қўйиши мумкинлиги
белгиланган.
Жавобгар томонидан тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг мазкур
3.7-бандига асосан ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб, даъвогар ҳисоб рақамидан
428 481 682 сўм миқдоридаги пеняни ушлаб қолган.
ФКнинг 353-моддаси биринчи қисмига кўра, икки ёки бир неча шахснинг
фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.
ФКнинг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома
тузишда эркиндирлар.
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш
бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тарафлар қонунчиликда назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари
мумкин.
Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган
шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Аралаш шартнома бўйича
тарафларнинг муносабатларига, агар тарафларнинг келишувидан ёки аралаш
шартноманинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, элементлари аралаш
шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади,
тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан
мустасно.
Шартноманинг шарти тарафлар келишувида бошқача тартиб белгилаб
қўйилмаганлиги туфайли қўлланиладиган норма (диспозитив норма)да назарда
тутилган ҳолларда тарафлар ўзаро келишиб, унинг қўлланишини бекор
қилишлари ёки унда назарда тутилганидан бошқача шартни белгилашлари
мумкин. Бундай келишув бўлмаганда шартноманинг шарти диспозитив норма
билан белгиланади.
Агар шартнома шартлари тарафлар ёки диспозитив норма билан белгилаб
қўйилган бўлмаса, тегишли шартлар тарафлар ўртасидаги муносабатларга
нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган иш муомаласи одатлари билан
белгиланади.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси биринчи қисмига кўра, неустойка жарима ёки пеня
шаклида бўлади.
ФКнинг 262-моддасига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда
тузилиши керак.
Гарчи, даъвогар даъво асоссиз ушлаб қолинган пеняни қайтариб ундириб
бериш ҳақидаги даъво талабига жавобгарнинг тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 3.5, 10.3 ва 10.6-бандларига риоя этмаганлигини асос сифатида
келтирган бўлсада, бироқ суд жавобгар томонидан пеня суммаси тарафлар
ўртасида келишилган шартноманинг 3.7-банди қоидалари бўйича асосли
равишда ундириб олинган деб ҳисоблайди.
Ваҳоланки, 2022 йил 18 май кунидаги 28-сонли кредит шартномаси
тарафлар томонидан ўз ихтиёрлари билан эркин равишда тузилган бўлиб,
шартнома ёки унинг бандларини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича
низолашилмаган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ундириб
олган 428 481 682 сўм пеняни қайтариб ундириб бериш ҳақидаги талабини
асоссиз деб ҳисоблайди, шу сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни ҳамда республика бюджетига 8 569 633,64 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “H mz E
rt
kstil” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасда қолдирилсин.
Даъвогар “H mz E
rt
kstil” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 8 569 633,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Риштон тумани
2025 йил 16 декабрь
4-1505-2501/9356-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Хамза экспо арт текстил” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб,
жавобгар АТБ “Агробанк” ҳисобидан 2022 йил 18 майдаги 28-сонли кредит
шартномасининг 3.5, 10.3-10.6-бандларига риоя қилмасдан тегишли суд
қарорисиз пеня ҳисобланиб ушлаб қолинган 428 481 682 миқдоридаги
маблағларни қайтариб ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Ф.Хожибоев
(ишончнома
асосида),
жавобгар
вакили
Х.Каримов
(ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “H mz E
rt
kstil” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасда қолдирилсин.
Даъвогар “H mz E
rt
kstil” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 8 569 633,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев