Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2502/2349 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7348b6f5-df42-4553-9049-65ac4d4ca996 Claim ID PDF Hash b1d7c81c297d924e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 629 символов
4-2302-2502/2349-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 15 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси С.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакиллари ХХ (раҳбар), ХХ (2025 йил 1 декабрь кунги 40-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ХХ (2025 йил 14 декабрь кунги 26-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХдан 131 000 000 сўм асосий қарз ва 65 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 131 000 000 сўм асосий қарз ва 65 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан 131 000 000 сўм асосий қарз ва 65 500 000 сўм пеня ундиришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакили 131 000 000 сўм асосий қарзи тўланмаганлигини билдириб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 638-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 август куни 3-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида даъвогар жавобгарнинг топшириғига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри ва шимолий туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатдаги уйларни янгидан қуриш объектлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажари мажбуриятини олган. Шартнома қиймати 381 000 000 сўмни ташкил қилган. Шартномага асосан бажарилган ишлар бўйича жавобгарнинг жами 131 000 000 сўм қарзи мавжудлиги ҳақидаги электрон ҳисоб-варақ фактура тасдиқланган. Пудрат шартномасига асосан даъвогар томонидан бажарилган ишлар бўйича жавобгарнинг 131 000 000 сўм қарзи мавжудлиги ишдаги шартнома, тарафлар ўртасида тасдиқланган 2024 йил 20 сентябрь ҳолатига тузилган “Бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги маълумотнома ҳисоб варақ фактураси”, 2024 йил 27 сентябрь кунги 3-сонли электрон ҳисоб варақ-фактура, солиштирув далолатномаси, тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топади. Шу боис суд жавобгардан даъвогар фойдасига 131 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шу сабабли даъвогар даъво аризасида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан 2025 йил 11 ноябрь кунига кечиктирилганлиги учун жавобгардан жами 65 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига асосан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. ФК 261-моддасига асосан неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини камайтириб, 15 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 131 000 000 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, 3 930 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 131 000 000 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, 3 930 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев