Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21856 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d1066322-f171-4056-808a-e81953c86b9c Claim ID PDF Hash b93e672fd70e995f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 15 декабрь 4-1501-2502/21856-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокуратурасидан О.Холматов қатнашувида, тарафлар вакиллари иштирокисиз, даъвогар **************************нинг жавобгар «**************************» масъулияти чекланган жамиятидан 745 000 сўм компенсация тўлови, 177 439 сўм пеня ва суд харажатлари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ************************** (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «**************************» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)дан 745 000 сўм компенсация тўлови, 177 439 сўм пеня ва суд харажатлари ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгардан вакиллар иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогар ва жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 202-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлари ижроси ўрганилган. Ўрганишда жавобгар «**************************» масъулияти чекланган жамияти масъулияти чекланган жамияти атроф-муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун 2025 йил 02 октябрь ҳолатига тўланиши лозим бўлган 745 000 сўм тўламасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-бандига мувофиқ, атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг базавий миқдори белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 745 000 сўм ҳисобланган компенсация тўловларини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 202-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ 25-бандида Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилиши, 30-бандида эса Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Компенсация тўлов суммаси белгиланган вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар Низомни 30-бандига асосан компенсация тўловини тўлаш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1% миқдорда 177 439 сўм пеня ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бу ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 745 000 сўм компенсация тўлови, 177 439 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган 412 000 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига жавобгар «**************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 745 000 сўм компенсация тўлови, 177 439 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар «**************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 15 декабрь 4-1501-2502/21856-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокуратурасидан О.Холматов қатнашувида, тарафлар вакиллари иштирокисиз, даъвогар **************************нинг жавобгар «**************************» масъулияти чекланган жамиятидан 745 000 сўм компенсация тўлови, 177 439 сўм пеня ва суд харажатлари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига жавобгар «**************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 745 000 сўм компенсация тўлови, 177 439 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар «**************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья С.Махмудова