← Назад
Решение #2834224 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
---------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимовнинг
раислигида, Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг
даъвогар ---------------- манфаатида жавобгар ---------------- МЧЖдан
125000001 сўм кредит тани, 61071336.63 сўм унинг фоизидан бўлган жами
186071337.63 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили ----------------(ишончномага асосан)
иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган
суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) ----------------(бундан буён
матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
---------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар)дан 125000001 сўм
кредит тани, 61071336.63 сўм унинг фоизидан бўлган жами 186071337.63
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
этилган жавобгар ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси(бундан буён матнда –
Конституция)нинг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил
судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда
– ФК)нинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг Наманган минтақавий
филиали(бундан буён матнда – банк) ва жавобгар ўртасида 2021 йил 31
февралда тузилган 47-сонли кредит шартномаси ва 2024 йил 23 апрелда
тузилган қўшимча шартномага мувофиқ банк томонидан жавобгарга 60 ой
муддатга, 14 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти асосида жами 1500000000 сўм
миқдорида кредит ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, банк жавобгарга келишилган
миқдорда ва шартларда кредит бериш, жавобгар эса олинган кредит
маблағларини мақсадли ишлатиш, келишилган тартибда ва муддатларда
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра кредитдан
фойдаланганлик учун жавобгар даъвогарга 14 (ўн тўрт) фоиз ставкада фоиз
тўлаши белгиланган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси
билан белгиланиши назарда тутилган.
Бироқ жавобгар шартнома шартларига амал қилмай кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда
тўламаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 125000001 сўм
асосий қарз ва 61071336.63 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кредит
ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган
муддатларда тўланмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд
даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 125000001 сўм муддати ўтган
кредитнинг асосий қисми ва 61071336.63 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи
қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан
буён матнда – Қонун)га илова Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2бандининг “а” кичик бандига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМ (базавий
ҳисоблаш миқдори)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Шунга кўра, суд, жавобгардан 3721426.75 сўм давлат божини бюджетга
ҳамда 41200 сўм почта харажатларини эса даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармасининг ---------------- манфаатидаги даъво талаблари тўлиқ
қаноатлантирилсин.
---------------- МЧЖ ҳисобидан:
- ---------------- фойдасига 125000001 сўм муддати ўтган кредит тани,
61071336.63 сўм унинг фоизидан бўлган жами 186071337.63 сўм ҳамда
41200 сўм почта харажати;
- бюджетга 3721426.75 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов