Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21924 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Вахоё1г Ьо§
Source ID be280b49-d035-4ca0-b81d-551dd1be8e29 Claim ID PDF Hash 6b2316c343d7ee76... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 15 декабрь 4-1501-2501/21924-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Қува тумани фермерлари кенгаши “*******” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Вахоё1г Ьо§‘оп Тек§Ш” маъсулияти чекланган жамиятидан жами 681 002 102 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қува тумани фермерлари кенгаши “*******” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ВахоШг Ьо§‘ои ТекзШ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 619 092 820 сўм асосий қарз, 61 909 282 сўм пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи ва жавобгар суд мажлисига келмади ёки ўзларининг вакилларини иштирокини таъминламади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Суднинг 2025 йил 1 декабрь кунги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими билан ишни кўриб чиқиш 2025 йил 15 декабрь кунига тайинланган ҳамда бу ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар белгиланган тартибда хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 31-банди учинчи хатбошисига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 6-бандига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни ҳамда тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 109, 195-моддаларини қўллаб ажримқилди: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “*******” фермер хўжалиги томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Т.Маматожиев