Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2502/2292 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d56dc545-f703-4c6f-bb06-e1627b0c6f31 Claim ID PDF Hash 4e0f4515596e0640... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 374 символов
4-2302-2502/2292-сонли иқтисодий иш Беруний тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ судья Б.Убайдуллаев 2025 йил 15 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси С.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил 26 ноябрдаги 29/30-сонли ишончнома), жавобгар вакили ХХ (2025 йил 20 ноябрдаги 4-сонли ишончнома) иштирокида, ХХнинг даъвогар ХХнинг манфаатида жавобгар ХХдан 139 044 610 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни судининг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида ХХдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 139 044 610 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар томонидан 289 044 610 сўмлик олма ва нок кўчатлари етказиб берилганлигини, айрим кўчатлар қуриб қолганлигини, шартномада қўшилган қиймат солиғи қайд этилмаганлигини, даъвогар ҚҚС солиғини нотўғри ҳисоблаганлигини, шартноманинг 2.1-бандида даъвогар кўчатларнинг 95 фоизи униб чиқишига кафолат берганлигини билдириб, даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқаришни, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. ХХ даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни ХХ вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. 2 Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 18 февраль куни 5-а-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1бандига асосан даъвогар жавобгарга маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақисини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низом 63-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Даъвогар томонидан жавобгарга 289 044 610 сўмлик олма ва нок кўчатлари етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан 150 000 000 сўм қарздорлик тўланиб, қолган 139 044 610 сўм қарзи тўланмаганлиги ишдаги шартнома, тўлов топшириқномаси, ҳисоблашув далолатномаси, жавобгарнинг қарзни тўлашга розилик хати, электрон ҳисобварақ-фактура, ҳисоблашув далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. 3 Шу боис, суд даъвогарнинг 139 044 610 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Жавобгар вакилининг суд мажлисидаги важлари асоссиз бўлиб, даъвони рад қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига асосан ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш илтимосномаси ҳам асоссиз ҳисобланади ва уни рад қилишни суд лозим топди. Чунки даъвогар мансабдор шахсларига қонун бузиш ҳолатлари суд мажлисида аниқланмади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 139 044 610 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 2 780 892,20 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Жавобгар вакилининг даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин. ХХнинг даъвогар ХХ манфаатида берган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХдан ХХнинг фойдасига 139 044 610 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХдан республика бюджетига 2 780 892,20 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев