Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2304-2503/1668 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOVA ZULFIYA XASANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5e3d021c-2e77-466f-b208-9254b262478c Claim ID PDF Hash 12494651957d7231... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ЭПКнинг 118-моддаси ЭПКнинг 118 law
Текст решения 6 159 символов
4-2304-2503/1668-сонли иқтисодий иш судья З.Хасанова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чимбой тумани 2025 йил 15 декабрь Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Хасанова раислигида, К.Данияровнинг котиблигида, ХХХХХнинг даъвогар ХХХХХ манфаатида жавобгар ХХХХХдан 6 840 000 сўм асосий қарз, 3 420 000 сўм пеня ва почта ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича иқтисодий ишни Чимбой туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХХХ (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар ХХХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида удга даъво ариза билан муражаат килиб, жавобгар ХХХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 6 840 000 сўм асосий қарз, 3 420 000 сўм пеня ва почта харажатларини ундиришни сўраган. Кенгаш ва даъвогар судга ишни ўзининг иштирокисиз кўриш ва даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида судга илтимоснома тақдим этган. Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада келмади, иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумот мавжудлигини ҳисобга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига мувофиқ суд унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қўйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга қараганда, тарафлар ўртасида 2024 йил 07 апрелда 1-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-қисмига асосан даъвогар ўзига тегишли “уруғлик картошка” маҳсулотини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу товарни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг баҳоси 6 840 000 сўмни ташкил қилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 6 840 000 сўмлик “уруғлик картошка” маҳсулотини етказиб берилганлиги шартнома, 2025 йилдаги 13 мартдаги 1-сонли ҳисобварақфактура, тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатномаси билан ўз тасдиғини топади. Суд аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгарнинг даъвогар олдидаги 6 840 000 сўм қарздорлиги ӯз тасдиғини топганлиги сабабли асосий қарз ундириш талабини тӯлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, Кенгаш жавобгар томонидан асосий қарз 100 кунга кечиктирилганлиги учун 3 420 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня тўғри хисобланган. ФКнинг 326-моддасига мувофик агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз навбатида қарзни тўлаш ва жавобгар томонидан узоқ муддат кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 3 420 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини 680 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. ЭПКнинг 118-моддаси мазмунига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман каноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 840 000 сўм асосий қарз, 680 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатларини, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг колган қисми қаноатлантириш рад этишни лозим топди. 2 Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. ХХХХХдан ХХХХХ фойдасига 6 840 000 сўм асосий қарз, 680 000 сўм пеня, тўланган 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин. ХХХХХдан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Хасанова 3