Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2503/10106 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e994c999-5bfd-444e-a193-53fe11dcbbff Claim ID PDF Hash c18b57392f8808b5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 293 символов
*******-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳар ********* Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья ******* раислигида, *******нинг котиблигида, даъвогар вакили ******* (26.03.2025 йилдаги 3701-05/943-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “*******” АЖнинг жавобгар *******га нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “*******” АЖ (бундан буён матнда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ******* (бундан буён матнда жавобгар) ҳисобидан 56 213 070 сўм табиий газ қарздорлиги, 5 621 307 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Жавобгар, Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармасига суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК) 128, 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қисман қувватлаб, жавобгар шартнома бўйича асосий қарзни 26.11.2025 йилда тўлиқ тўлаб берганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеняни ундириш талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишда мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 31.10.2025 йилда 3279-8-121-1-ТВ/2025-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса шартнома кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ва тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шарномада назарда тутилган мажбурият тўлиқ бажарилиб, жавобгарга табиий газ етказиб берилган бўлсада, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажармаган, яъни истеъмол қилинган табиий газ тўловини ўз муддатида амалга оширмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга 14.11.2025 йилда 56 213 070 сўм қарздорликни бартараф этиш юзасидан 37-05/514-сонли талабнома юборилган, бироқ жавобгар талабномада кўрсатилган муддатда қарздорликни бартараф қилмаган. Шу боис, даъвогар судга 25.11.2025 йилдаги даъво аризаси мурожаат этиб, юзага келган қарздорликни ундиришни сўраган. Жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Суд муҳокамаси давомида даъвогар томонидан 25.11.2025 йилда, яъни судга даъво аризаси киритилган кундан бир кун ўтиб, жавобгар асосий қарздорлик ҳисобланган 56 213 070 сўмни Термиз шаҳар ғазначилик хизмати бўлимининг 15.12.2025 йилдаги 01-22-401/31-02-33/138-сонли маълумотномасига биноан тўлиқ тўлаб берганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 24моддасига биноан т[ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик] арафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф: бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар, мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида истеъмолчи мазкур шартнома асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган товар (иш, хизматлар)нинг қийматининг 50 фоизи миқдорида кўп бўлмаган пеня пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига етказиб берилган табиий газдан ҳисобланган пеняни мажбурият кечиктирилган кунлар, жавобгарнинг молиявий аҳволни ҳисобга олиб, пеня миқдорини банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгилаб, мажбурият кечиктирилган жами сумманинг 20 фоизи миқдорида - 1 124 261,40 сўмга камайтирган ҳолда ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1 236 687,54 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ******* ҳисобидан даъвогар “*******” акциядорлик жамияти фойдасига 1 124 261,40 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати (ҳ/р: 20210000305113960045, МФО 00440, ИНН: 306605769) ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ******* ҳисобидан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1 236 687,54 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья *******