← Назад
Решение #2834301 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| нинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 201 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9893-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар “KEL J KBUNYODKOR-F YZ”
МЧЖнинг
жавобгар
“Q RSHI
SH H R
KT BG CH V
KT B T `LI I BO`LI I” давлат муассасасига
нисбатан шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб 148 686 589 сўм
бажарилган ишлари қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
ишни, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасини
жалб этган ҳолда, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов, даъвогар
вакили Б.Тошев (МЧЖ раҳбари), жавобгар вакили А.Уринов (ишончнома
асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “KEL J K-BUNYODKOR-F YZ” МЧЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Q RSHI SH H R
KT BG CH V
KT B T `LI I
BO`LI I” давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб 148 686 589 сўм
бажарилган ишлари қийматини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб қувватлаб, пудрат шартномаси
тендер савдолари ўтказилмасдан тўғридан-тўғри тузилганлиги сабабли
ҳақиқий эмаслигини, шунга кўра ҳақиқий бўлмаган шартноманинг ҳақиқий
эмаслик оқибатини қўллаб, бажарилган ишлар қийматини ундиришни,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвони
тан олиб, даъвогар томонидан ҳақиқатдан ҳам пудрат ишлари
бажарилганлигини, бажарилган ишларга ҳеч қандай эътирозлар йўқлигини,
бажарилган ишлар учун тўловлар қилинмаганлигини таъкидлаб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотнома
тақдим этиб, унда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган пудрат шартномаси
Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси Давлат харидларини
ривожлатириш ва мониторинг бўйича шўъбасидан рўйхатдан ўтмаганлиги ва
2
тўловлар амалга оширилмаганлиги маълум қилиниб, иш ҳажмининг кўплиги
сабабли ишни ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўриб чиқиш
сўралган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
учинчи шахслар суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан ишни учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб,
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
22 декабрда 63-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, шартнома
шартларига кўра, пудратчи (даъвогар) шартномага кўра “Q RSHI SH H R
KT BG CH V
KT B T `LI I BO`LI I” давлат муассасасига
қарашли 10 мактабни жорий таъмирлаш ишларини лойиха-смета
ҳужжатларига асосан 150 547 000 сўмлик ишларни бажариши, буюртмачи
(жавобгар) эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олиши белгиланган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақфактура ҳамда бажарилган ишлар далолатномасига асосан ишлар бажарилиб
топширилган, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Даъво аризасида мазкур пудрат шартномаси қонунга зид равишда
тўғридан-тўғри тузилганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, қонунга кўра
шартнома ҳақиқий эмас ҳисобланиши, шу сабабли шартномани ҳақиқий
эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан 148 686 589 сўм бажарилган
қийматини ундириб бериш сўралган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
3
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни
(кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра,
бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат
буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат
харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва
миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали
орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот
воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган.
Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги
давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда
амалга оширилиши назарда тутилган:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома энг яхши таклифларни
танлаш орқали харид қилиш тартиб-таомилларига риоя этилмасдан тўғридантўғри тузилган.
ФК 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган
мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин
қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг
2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий
бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган
битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 4-бандида
эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон
дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган
давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб,
шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг
4
116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Шунга кўра юқорида келтирилган пудрат шартномаси ўз-ўзидан
ҳақиқий эмасдир.
ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга
олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 29 декабрь кунида бажарилган
ишлар қиймати бўйича 150 547 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура (форма 3),
шунингдек бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси
тасдиқланган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 августдаги 4-18012401/4100-сонли иши юзасидан чиқарилган ажрими ижросини таъминлаш
мақсадида “Ипотека-банк” АТИБ мутахассиси Б.Маматов томонидан,
даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокида 2024 йил 10 сентябрда Қарши
шаҳридаги 10-сонли мактаб учун омборхона ва айвон қурилиши иншоотида
бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажми назорат ўлчовидан
ўтказилган ҳамда далолатнома тузилган.
Мазкур далолатномада тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
150 547 000 сўмлик бажарилган ишлар ҳажмлари жойига бориб назорат
ўлчовидан ўтказилганда ҳақиқатда 148 686 589 сўмлик ишлар бажарилганлиги
ёки 1 860 411 сўм миқдорида бажарилган иш ҳажмига нисбатан ортиқча
ҳисобланганлик ҳолати аниқланган.
Юқоридагиларга кўра суд, пудрат шартномасининг ҳақиқий эмаслиги
оқибатини қўллаб жавобгардан даъвогар фойдасига 148 686 589 сўм
бажарилган ишлар қийматини ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 74-моддасига биноан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
5
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 148 686 589 сўм бажарилган ишлар
қиймати, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика
бюджетига 2 973 732 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72,
74, 112-113, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “KEL J K-BUNYODKOR-F YZ” МЧЖ ҳамда жавобгар
“Q RSHI SH H R
KT BG CH V
KT B T `LI I BO`LI I”
давлат муассасаси ўртасида тузилган 2023 йил 22 декбарь кунидаги 63-сонли
пудрат шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибати қўлланилиб, жавобгар
“Q RSHI SH H R
KT BG CH V
KT B T `LI I BO`LI I”
давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “KEL J K-BUNYODKOR-F YZ”
МЧЖ фойдасига 148 686 589 сўм бажарилган ишлар қиймати ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Q RSHI SH H R
KT BG CH
V
KT B
T `LI I BO`LI I” давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига
2 973 732 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Муқумова
6
7
4-1801-2503/9893-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар “KEL J KBUNYODKOR-F YZ”
МЧЖнинг
жавобгар
“Q RSHI
SH H R
KT BG CH V
KT B T `LI I BO`LI I” давлат муассасасига
нисбатан шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб 148 686 589 сўм
бажарилган ишлари қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
ишни, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасини
жалб этган ҳолда, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов, даъвогар
вакили Б.Тошев (МЧЖ раҳбари), жавобгар вакили А.Уринов (ишончнома
асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,74, 118, 128,
170, 179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “KEL J K-BUNYODKOR-F YZ” МЧЖ ҳамда жавобгар
“Q RSHI SH H R
KT BG CH V
KT B T `LI I BO`LI I”
давлат муассасаси ўртасида тузилган 2023 йил 22 декбарь кунидаги 63-сонли
пудрат шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибати қўлланилиб, жавобгар
“Q RSHI SH H R
KT BG CH V
KT B T `LI I BO`LI I”
давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “KEL J K-BUNYODKOR-F YZ”
МЧЖ фойдасига 148 686 589 сўм бажарилган ишлар қиймати ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Q RSHI SH H R
KT BG CH
V
KT B
T `LI I BO`LI I” давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига
2 973 732 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Муқумова
8
9
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
4-1801-2503/9893-сонли
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар “KEL J KBUNYODKOR-F YZ”
МЧЖнинг
жавобгар
“Q RSHI
SH H R
KT BG CH V
KT B T `LI I BO`LI I” давлат муассасасига
нисбатан шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб 148 686 589 сўм
бажарилган ишлари қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
ишни, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасини
жалб этган ҳолда, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов, даъвогар
вакили Б.Тошев (МЧЖ раҳбари), жавобгар вакили А.Уринов (ишончнома
асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Тарафлар иштироки сўралди.
Суд мажлисида: Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов,
даъвогар вакили Б.Тошев (МЧЖ раҳбари), жавобгар вакили А.Уринов
(ишончнома асосида) иштирок этаётганлигини билдирдим.
Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котиби ва прокурорни эълон
қилди.
Раислик қилувчи тарафлар вакилларининг ваколатларини текшириб,
уларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Очиқ суд мажлиси тарафлар розилигига биноан ўзбек тилида олиб
борилишига келишилди.
Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котиби ва прокурорга
нисбатан раддиялар бор ёки йўқлигини сўради.
Рад қилиш ҳақида ариза берилмади.
Раислик қилувчи иш кўриш тартибини тушунтириб, далилларни
текшириш жараёни бошлашдан олдин иштирок этувчи шахсларда
илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради.
Илтимоснома ва аризалар бўлмади.
Раислик қилувчи далилларни текширишга ўтишни эълон қилиб,
далилларни текшириш тартибини тушунтирди ва сўзни даъвогар вакилига
берди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб қувватлаб, пудрат шартномаси
тендер савдолари ўтказилмасдан тўғридан-тўғри тузилганлиги сабабли
ҳақиқий эмаслигини, шунга кўра ҳақиқий бўлмаган шартноманинг ҳақиқий
10
эмаслик оқибатини қўллаб, бажарилган ишлар қийматини ундиришни,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвони
тан олиб, даъвогар томонидан ҳақиқатдан ҳам пудрат ишлари
бажарилганлигини, бажарилган ишларга ҳеч қандай эътирозлар йўқлигини,
бажарилган ишлар учун тўловлар қилинмаганлигини таъкидлаб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этувчи шахсларда ариза
ва илтимосномалар бор йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили: даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман.
Жавобгар вакили: даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман.
Прокурор: даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман.
Раислик қилувчи қарор қабул қилиш учун алоҳида хона (маслаҳатхона)га
кирди ва бироздан сўнг чиқиб, иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмини эълон қилиб, қисқача бундай қарорга келиш асосларини
тушунтириб берди ва қарор устидан шикоят қилиши тартиби ҳамда суд
мажлиси баённомаси билан уч кунлик муддатдан сўнг танишиш ҳуқуқи
борлиги тушунтирилди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-моддаси талаблари асосида ёзилди.
Раислик қилувчи
А.Муқумова
Суд мажлиси котиби
М.Хушнаева