Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12041 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aa0d94d6-c560-4b98-88cb-c5796d45207f Claim ID PDF Hash 4095d59fab1e53b7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 357-моддаси аролик кодекси 357 code_article
аролик кодексининг 466-моддаси аролик кодекси 466 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12041-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 15 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Аманов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Эшматов (шартнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “**************” МЧЖ манфаатида жавобгар “**************” фермер хўжалиги ҳисобидан 134 100 906 сўм асосий қарз, 67 050 453 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “**************” МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “**************” фермер хўжалиги ҳисобидан 134 100 906 сўм асосий қарз, 67 050 453 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъвони қисман қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг қарздорлиги 109 270 030 сўмни ташкил қилишини баён этиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Фуқаролик кодексининг 357-моддасига мувофиқ, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Фуқаролик кодексининг 466-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “**************” МЧЖ (тайёрловчи) ва жавобгар “**************” фермер хўжалиги (хўжалик) ўртасида 2023 йил 30 август куни “Бошоқли дон харид қилиш бўйича” 19сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш, жавобгар эса буғдой маҳсулотлари етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, жавобгар буғдой маҳсулотлари етказиб бериш мажбуриятини олган бўлсада, режани тўлиқ бажармаган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга ёқилғи, минерал ўғитлар, кимёвий воситалар ва бошқа моддий-техника ресурслари етказиб берилган, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунга кўра даъвога судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 109 270 030 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолатда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан 67 050 453 сўм пеня ҳисоблаган ва ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32моддаси 2-қисмида, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Суд томонидан пенянинг миқдори қайта ҳисоб қилинганда 54 635 015 сўмни ташкил этиши анқиланди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Бу ҳолатда, суд кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб пеня миқдорини 9 850 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 109 270 030 сўм асосий қарз, 9 850 000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига асосан, республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 3 278 100 сўм, даъвогар ҳисобдан 744 927 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 357, 466-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “**************” фермер хўжалиги ҳисобидан: - Даъвогар “**************” МЧЖ фойдасига 109 270 030 сўм асосий қарз, 9 850 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, жами 119 161 230 сўм; -республика бюджетига 3 278 100 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “**************” МЧЖ ҳисобидан 744 927 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Ф.Аманов