← Назад
Решение #2834365 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2503/**** - сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, судья ѐрдамчиси
****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар
****нинг иштирокида суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баѐн қилинишича, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан
буѐн матнда даъвогар деб юритилади) ва **** масъулияти чекланган жамияти (бундан
буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил
18 майда 15-сонли маҳсулот
етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга жами
77 678 571,53 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган, бироқ жавобгар етказиб берилган
маҳсулотлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жаъвогарнинг
даъвогар олдида **** сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Шундан сўнг
даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан **** сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб
берилганлигини, бу тугатиш жараѐн ида жамитянинг фаолиятини тахлил қилиш
жараѐнида банкдан олинган маълумотларга асосан етказиб берилмаган маҳсулотлар учун
ҳозирга қадар тўловлар малга оширилмаганлиги ѐки маҳсулотлар қайтарилмаганлиги, суд
мажлиси кунига қадар ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва низо юзасидан муносабат
билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга
хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи
кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш хужжатларидан
аниқланишича, даъвогар тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
4-1104-2402/2703-сонли иқтисодий иши бўйича 2024 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш
бошқарувчиси этиб 1-тоифали суд бошқарувчиси И.Исмаилов тайинланган. Тугатиш
жараѐнида тугатиш бошқарувчи томонидан даъвогарнинг молиявий аҳволи таҳлил
қилинганда, 2023 йил 18 майдаги 15-сонли шартнома бўйича жавобгарга 77 678 571,53
сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, лекин жавобгар томонидан маҳсулотлар учун
тўловлар амалга оширилганлиги ѐки маҳсулотлар қайтарилганлиги тўғрисида
маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, жавобгарнинг даъвогар олдида 77 678 571,53
сўм дебитор қарздорлиги мавжуд деб ҳисоблаб, ушбу қарздорликни ундириш юзасидан
жавобгарга 2025 йил 17 июль куни 647-сонли талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз
қолдирилган. Натижада, даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарнинг **** сўм дебитор
қарздорлиги мавжуд деган важ билан ушбу қарздорликни ундиришни сўраб иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда
ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда
жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги банк хисоб варағи айланмаси, талабнома ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъвогар тугатиш бошқарувчисининг
жавобгардан **** сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ иш
ҳужжатлари билан жавобгардагн даъвогардан 77 678 571,53 сўм қарздорлиги ўз тасдиғини
топганлиги сабабли, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг 77 678 571,53 сўм
талабини қаноатлантиришни қолган қисмини рад қилишни лозим топади. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 553 571,43 сўм
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит хисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажитни, даъвонинг
асоссиз қисми бўйича даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 232 143,01 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 77 678 571,53 сўм қарздорлик 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- республика бюджетига 1 553 571,43 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит хисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 232 143,01
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
****