Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2502/2379 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e1f78609-56fc-45dd-bebb-567abe0f6fd8 Claim ID PDF Hash d63916a86b7c4d53... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 972 символов
4-2302-2502/2379-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 12 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси С.Н.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил 12 декабрь кунги 01-06-4762-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ХХнинг ХХдан 30 875 960 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 30 875 960 сўм асосийй қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили жавобгар томонидан 30 875 960 сўм асосий қарзни тўлаганлигини билдирди. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Респсубликаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги” ПҚ-4586-сонли Қарорининг 8-бандига асосан 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) белгиланиб, тўғридан-тўғри Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади ҳамда мазкур ажратмаларнинг: 5 фоизгача қисми Инспекция фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади (асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ); 80 фоизгача қисми ҳудудий инспекциялар фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади (асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ); қолган қисми Вазирлик ихтиёрида қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 5-иловаси 15-бандига асосан ҳудудий инспекция сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида: зарурат бўлганда объектни жойига бориб ўрганади, қурилаётган объектларга монеликсиз киради; экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритилганлигини ва ижобий хулоса берилганлигини текширади; «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказади; сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради; ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шакл бўйича объект рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида QR-код қўйилган кўчирмани расмийлаштиради ёки уни беришни рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани, Кат кўчасидаги “Маъумрий бино ҳудудий замонавий лойиҳа асосида кўп қаватли турар жойлар қуриш” объкти устидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта тузилган ва объект рўйхатдан ўтказилиб, инвойс шаклланган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома жўнатилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома жавобсиз қолдирилган. Инвойсга кўра, қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми 1 543 798 000 сўмни ташкил қилган. Шу сабабли 1 543 798 000 сўмнинг 0,2 фоизи миқдорида 30 875 960 сўм ажратма тўланиши лозим бўлган. Жавобгар томонидан 30 875 960 сўм асосий қарзи тўлаб берилганлиги ишдаги шартнома, даъвогар маълумотномаси, даъвогар вакилининг суд мажлисдаги кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Шу боис суд даъвогарнинг 30 875 960 сўм асосийй қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга ассоан суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиннан тўланган 41 200 сўм почта харажати, 616 919 сўм давлат божи ундиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 41 200 сўм почта харажати, 616 919 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев