Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2502/6258 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TO‘YCHIYEV XURSHID XAMDAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение VA AN PLAS IK Ответчик / Подсудимый ELDORBEK KELAJAGI
Source ID 60dc3568-ae60-4210-b598-48e410862a0c Claim ID PDF Hash 33560a1ad6267895... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2502/6258-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 2025 йил 12 декабрь Бўстон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбеков котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар худудий бошқармасининг даъвогар “VA AN PLAS IK” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ELDORBEK KELAJAGI” фермер хўжалигига нисбатан 79 297 194 сўм асосий қарз, 39 648 598,5 сўм пеня, 7 000 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан жавобгар вакили Э.Расулов (01.05.2025 йилдаги 01/30-сонли ишончома асосида) иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар худудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар “VA AN PLAS IK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” ёки “Пудратчи” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ELDORBEK KELAJAGI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” ёки “Буюртмачи” деб юритилади) ҳисобидан 79 297 194 сўм асосий қарз, 39 648 598,5 сўм пеня, 7 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар вакили судга илтмоснома тақдим қилиб, суд мажлисини унинг иштирокисиз ўтказилишини сўраган. Олдинги суд мажлисида даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасига асосан ишларни бажарганлиги, бироқ жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун тўлов қисман амалга оширилганлиги, хозирги кунда 79 297 194 сўм қарздорлик мавжудлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар вакили ўз кўсатмасида, даъво талаби асоссизлиги, даъвогар томонидан шартномада белгиланган ишлар тўлиқ бажарилмаганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида ўртасида 2024 йил 27 мартда 1/25/1-сонли шартнома тузилган (бундан буён матнда шартнома деб юритилади), шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси материаллари ва ускуналарни ушбу шартнома шартларига мувофиқ етказиб бериш ва монтаж ишларини сифатли бажариб, монтаж ишлари якунлангандан сўнг жавобгарга фойдаланишга топшириш, жавобгар эса ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига асосан пудратчи томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бажариладиган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғинмалар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда 11 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун 275 000 000 сўмни ташкил қилиши, 4.1-бандига кўра буюртмачи томонидан 50 фоиз бўнак (аванс) маблағи тўлаб берилгандан сўнг пудратчи шартнома шартларини бажаришга киришади ва 45 кун муддатда ёки томчилатиб суғориш технологияси ўрнатиш учун ҳосил йилининг 15 май, ёмғирлатиб суғориш технологияси ўрнатиш учун ҳосил йилининг 15 ноябрь кунидан кечиктирмасдан қурилиш ишларини тўлиқ якунлашни таъминлаши белгиланган. Шартноманинг 7.1-бандига кўра, буюртмачи мазкур шартномада кўрсатилган умумий ишлар қийматининг 50 фоизини олдиндан пудратчининг ҳисоб рақамига ўтказиши, 7.2-бандига кўра шартнома қийматининг қолган 50 фоизи монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, буюртмачи ва пудратчи ўртасида объектни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг буюртмачи томонидан тўлаб берилади. Жавобгар томонидан даъвогарга 2024 йил 27 мартда 2-сонли тўлов топшириқномаси асосида 137 500 000 сўм ўтказиб берилган. Тошкент шахар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов кассация инстанциясининг 2025 йил 22 май кунги 4-1001-2414/71415-сонли қарорида, кассация инстанцияси судининг 2025 йил 6 февралдаги ажрими билан тарафлар ўртасида 2023 йил 27 мартда тузилган 1/25/1-сонли пудрат шартномаси бўйича жавобгар томонидан бажарилган ишлар ҳажмига аниқлик киритиш мақсадида назорат ўлчови экспертизаси тайинланган ва уни ўтказиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Капитал қурилиш бошқармаси” ДУКга юклатилганлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Капитал қурилиш бошқармаси” ДУКнинг 2025 йил 1 майдаги хулосасига кўра, жавобгар томонидан тақдим қилинган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан жами 214 297 194 сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилганлиги, 60 702 806 сўмлик ишлар қўшиб ёзилганлиги аниқланганлиги қайд этилган. Қарор хозирги қонуний кучда. Зеро, ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмаслиги белгиланган. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тарафнинг (буюртмачи) топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Даъвогар томонидан ишларни бажарилганлиги шартнома, Тошкент шахар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов кассация инстанциясининг 2025 йил 4-1001-2414/71415-сонли қарори ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига 79 297 194 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 39 648 598,5 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 262-моддаси талабига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартноманинг 13.2-бандида буюртмачи пудратчига шартномада белгиланган мажбуриятларни бузганлиги учун мажбуриятларни бажарилмаган қисмининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлашлигига келишилган. Мазкур ҳолатда, даъвогар жавобгардан пеня талаб қилишга ҳақли ва пеня асосли ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни инобатга олиб, суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан қарздорлик қисман тўланганлигини, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, пеня ундириш талабини 6 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар 7 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан бажарилган ишларни хисоблаб чиқариш учун 18.02.2025 йилдаги 18/02-25-S-сонли шартномага асосан Тошкент шахар хокимлиги хузуридаги Капитал қурилиш бошқармаси ДУКга 26.02.2025 йилдаги тўлов топшириқномаси орқали 7 000 000 сўм маблағ ўтказилган. ФКнинг 14-моддасида агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги, қонунда ёки шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланиши ҳақида тушунтириш берилган. Суд, жавобгар мажбуриятни бажаришни кечиктирганлиги учун шартномада назарда тутилган жавобгарлик чораси сифатида ундан даъвогар фойдасига 6 000 000 сўм пеня ундирилганлигини инобатга олиб, жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига зарарни пеня билан қопланмаган қисми, яъни 1 000 000 сўм зарар ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда рад қилинган қисми бўйича даъвогардан республика бюджетига 120 000 сўм давлат божи, қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан республика бюджетига 2 398 915,85 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Олий суд депозит хисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180,186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “VA AN PLAS IK” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ELDORBEK KELAJAGI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -“VA AN PLAS IK” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 79 297 194 сўм асосий қарз, 6 000 000 сўм пеня, 1 000 000 сўм зарар, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 2 398 915,85 сўм давлат божи; -Олий суд депозит хисобрақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. “VA AN PLAS IK” масъулияти чекланган жамияти хисобидан республика бюджетига 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал килув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Х.Тўйчиев 4-1703-2502/6258-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Бўстон тумани 2025 йил 12 декабрь Бўстон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбеков котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар худудий бошқармасининг даъвогар “VA AN PLAS IK” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ELDORBEK KELAJAGI” фермер хўжалигига нисбатан 79 297 194 сўм асосий қарз, 39 648 598,5 сўм пеня, 7 000 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан жавобгар вакили Э.Расулов (01.05.2025 йилдаги 01/30-сонли ишончома асосида) иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180,186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “VA AN PLAS IK” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ELDORBEK KELAJAGI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -“VA AN PLAS IK” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 79 297 194 сўм асосий қарз, 6 000 000 сўм пеня, 1 000 000 сўм зарар, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 2 398 915,85 сўм давлат божи; -Олий суд депозит хисобрақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. “VA AN PLAS IK” масъулияти чекланган жамияти хисобидан республика бюджетига 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал килув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Тўйчиев