← Назад
Решение #2834396 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| онуннинг | 45 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2025 йил 12 декабрь
4-1501-2501/21812-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
вакили (ишончномага асосан) ******** иштирокида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги *******нинг жавобгар «НшЪгиу
Ои1пог» маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан 24 760 807 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллаш ва ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги ******* (бундан
буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «НшЪгиу
Ои1по2» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан 24 760 807 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан жавобгар «НшЪгиу Ои1по2» масъулияти чекланган
жамияти, ишга дахлдор бўлган «НшЪтиу Ои1по2» оилавий корхонаси билан
алмаштирилган.
Суд мажлисида аризачи вакили даъво талабини қувватлаб, йўл қўйилган
хатолик сабабли, «НшЪгиу Ои1по2» оилавий корхонаси ўрнига даъво аризасида
«НшЪтау Ои1по2» масъулияти чекланган жамияти деб кўрсатилганлиги сабабли
жавобгарни алмаштирилишига розилигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128- моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги ******* Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг 2025 йил 8 июль кунги 268-сонли текшириш ўтказиш
тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган.
Шунга кўра, аризачи ва жавобгар вакиллари иттттирокида. 2025 йил 9
июль кунги далолатнома тузилган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги *******нинг 2025 йил 16 июль кунги 667-сонли энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини белгилаш
тўғрисидаги қарорига кўра, жавобгарга 44 760 807 сўм молиявий жаримани
ихтиёрий равишда тўланиши белгиланган, шунга кўра, жавобгар томонидан
қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 24 760 807 сўм жарима суммаси
тўланмасдан келинган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 24 760 807 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддаси биринчи қисмига кўра, реактив қувват
компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга
риоя этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган
исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи
миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26
февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика
ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун
хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20.-бандига кўра, ваколатли
органнинг ходимлари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан
фойдаланишда
аниқланган
ҳуқуқбузарликлар
тўғрисида
расмийлаштирилган далолатноманинг бир нусхаси хўжалик юритувчи
субъектининг мансабдор шахсига топширилиши керак.
Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки у томонидан ваколат
берилган шахс аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида расмийлаштирилган
далолатнома нусхасини олишдан бош тортган тақдирда, ваколатли орган
ходимлари «далолатнома нусхасини олишдан бош тортганлиги ҳақида»
далолатнома расмийлаштиради ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида
расмийлаштирилган далолатнома нусхаси почта алоқа воситалари орқали
объектида текширув ўтказилган хўжалик юритувчи субъектга юборилади.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида расмийлаштирилган
далолатноманинг
нусхасини
олишдан
бош
тортганлик
ҳақидаги
далолатномани расмийлаштиришда холислар иштироки талаб этилмайди.
шбу Низомнинг 21.-банди биринчи хатбошисига кўра, ваколатли
органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда
ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар
қўллаш учун асос ҳисобланади.
Низомнинг 28.-бандига кўра, ваколатли органнинг қарори асосида
қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда,
молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида
ундирилади деб белгиланган.
шбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, аризачининг жавобгарга
нисбатан 24 760 807 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгарга
нисбатан 24 760 807 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва
ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 495 216,14 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
«НшЬгиу Ои1ш2» хусусий корхонасига нисбатан 24 760 807 сўм
молиявий жарима қўлланилсин.
«НшЬгиу
Ои1по2»
хусусий
корхонаси
ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
фойдасига 24 760 807 сўм молиявий жарима ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «НшЬгиу Ои1по2» хусусий корхонаси ҳисобидан Республика
бюджетига 495 216,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья:
Т Маматожиев